Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида “Ниҳол” мукофоти республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур танловда эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги йўналишлари бўйича истеъдодли ёшлар сараланади. Жорий йилда мамлакат миқёсида ўтказилган ҳудудий саралаш босқичлардан ўтган 206 та номзод республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Уларнинг 20 нафари ушбу нуфузли мукофотга лойиқ кўрилди, 5 нафари эса махсус фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Қувонарлиси, вилоятимиз вакиллари ҳам ушбу танловда фаол қатнашди. Истеъдодли ёшларимиздан Улуғбек Очилов рақс санъати ҳамда Анатолий Назаров эстрада йўналишларида "Ниҳол" мукофотига сазовор бўлишди.
Кўрилганлар сони: 2830