Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йил август ойида ҳар тўрт йилда бир маротаба ўтказиладиган мусобақа — Олимпия ўйинлари старт олади. Дунёнинг деярли барча мамлакатларида бўлгани каби юртимиз спортчилари ҳам ушбу нуфузли мусобақага қизғин тайёргарликни бошлаб юборишган. Президентимизнинг 2013 йил 25 февралдаги "Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ бу борадаги ишлар тизимли асосда изчиллик билан олиб борилмоқда.

"Жисмоний тарбия ва спорт тўғ­ри­си­да"ги Ўзбекистон Республикаси Қо­ну­нининг қабул қилиниши, "Умид ни­ҳол­лари", "Баркамол авлод" ва Универ­сиада мусобақаларининг таш­кил эти­лиши, Болалар спортини ри­вожланти­риш жамғармасининг ташкил этилиши халқа­ро мусобақалар соврин­дор­лари сафи янада кенгайишига за­мин яратди.

1996 йилги Атланта Олимпиадасидан 2012 йилги Лондон Олимпиадасигача, 1994 йили Лиллихаммердаги қишки Олимпиададан 2014 йили Сочида ўт­ган қишки Олимпия ўйинларигача бўл­ган нуфузли мусобақаларда юртимиз спортчилари 6 та олтин, 5 та кумуш ва 10 та бронза медалига сазовор бўлишди.

2013 йил 2 апрелда Ўзбекистон Рес­публикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўз­бекистон Миллий олимпия қўмита­си ҳузуридаги Ўзбекистон олимпиа­да­­чи­ларини қўллаб-қувватлаш жам­ғар­маси фаолиятини ташкил этиш тўғри­сида"­ги қарори қабул қилинди. Ун­га кўра, жамғарма маблағлари рес­публика спорт федерацияларининг мод­дий-техник базасини янада мус­таҳ­камлашга йўнал­тирилди. Бу эса спорт­чиларга зарур даражадаги қу­лай­ликни яратиб бериш­да яна бир қадам бўлди. Ана шундай эътирофли ишлар учун 2014 йили Жа­ну­бий Ко­рея­нинг Инчеон шаҳрида ўтказилган XVII ёзги Осиё ўйинлари арафасида таш­кил этилган Осиё олим­пия кен­га­ши­нинг 33-ассам­блеясида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекис­тон­да олимпия ҳара­катини ри­вожлан­ти­риш борасида олиб бораётган иш­лари, ҳамюртларимизнинг Осиё қитъ­­асида спортни янада юксал­тириш­га қў­шаётган ҳисса­си учун кенгашнинг энг юксак муко­фотига сазовор бўлди.

Ҳозирги кунда республикамиз бўйлаб ет­миш нафарга яқин спортчилар халқаро му­собақалардаги ғалаба­ла­ри эвазига Рио-де-Жанейрода бўлиб ўта­ди­ган Олимпия ўйин­лари йўлланмасига эга бўлишгани ана шу му­­кофотга му­носиб жавоб эканлиги аниқ. Қу­­­­вонарлиси, олимпиадачиларнинг тўрт на­фари вилояти­миз вакилларидир. Пара­лим­пия ўйинларида 2014 йил Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтка­зил­ган Осиё чем­пио­натида ядро ва диск улоқ­­­тириш бўйича тенгсиз деб топилган Ҳус­ниддин Норбеков юртимиз ша­рафини ҳимоя қилса, Олимпиадада эркин курашда Ихтиёр Наврўзов ҳамда Аббос Раҳ­моновлар, бадиий гимнастика бўйича эса За­рина Қурбонова Ватан фахри учун бор иқ­тидор, тажри­ба­ла­рини намойиш этишади. Улар айни кун­лар­да терма жамоа аъзоси си­фатида ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришмоқда. Шу­нинг­дек, вилоятдошлари­миз­дан сузиш бў­йича миллий терма жамоа вакиллари Хур­шиджон Турсунов, Даниил Ту­лупов, енгил атлетикада Элбек Султоновлар Олимпия ўйин­­ларида қатнашишга даъво­гар­лар са­фида лицензия берувчи халқаро мусобақа­лар­да иштирок этишмоқда.

Ҳали ёш бўлишига қарамай Бразилияга йўл олишга муваффақ бўлган Аббос Раҳ­мо­нов асли Хатирчи туманидан. Эркин ку­раш билан шуғулланишни бошлаганига тўқ­қиз йил бўлган спортчи Республика Олимпия захиралари коллежи 3-босқич ўқувчиси. У май ойида Туркияда бўлиб ўтган жаҳон са­ралаш турнирида 57 кг вазн тоифасида ку­муш медални қўлга киритишга муваффақ бўл­­ди. Бу эса хатирчилик спортчига Рио-де-Жанейрога йўл очди.

— Эркин курашда илк мураббийим отам За­фар Сатторов бўладилар, — дейди биз би­лан суҳбатда А. Раҳмонов. — Ҳозирда Ўз­бе­кистонда хизмат кўрсатган мураббий Ла­тиф Ҳалимов бошчилигида машғулотлар олиб бо­ряпмиз. 2013 йил Мўғулистонда ўтган Осиё чемпионати финалида икки кар­ра Осиё чем­пиони бўлган кореялик спортчи ус­тидан ға­лаба қозонганман. Ўша кун мен ва яқинларим учун унутилмас, қувончли бўл­ган. Олдинда эса бизни Рио-де-Жанейро кут­­моқ­да. Ну­фуз­ли мусобақада ғалаба қо­зонишни аҳд қил­ганман. Ватаним, ота-онам, яқин­ларим ишон­чини оқлаш учун бор ку­чим­ни аямайман.

Яқинда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳ­рида бўлиб ўтган бадиий гимнастика бў­йича саралаш мусобақасида ҳамюртларимиз яна бир муҳим ғалабага эришишди. Унда Ўз­бекистон терма жамоаси аъзоси Анас­та­сия Сердюкова шахсий чиқишларда, Самира Ами­рова, Валерия Давидова, Луиза Fаниева, Зарина Қурбонова ҳамда Марта Растобу­ро­ва­лар эса жамоавий баҳсларда Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди. Тер­ма жамоа сафида навоийлик қизнинг бор­ли­­ги ҳар бир вилоятдошимизни қувон­ти­риши аниқ.

— Ютуқларимда мураббийларимнинг ҳис­салари катта, — дейди Ўзбекистон давлат жис­моний тарбия институти талабаси З. Қур­­бонова. — Устозларимиздан ўрганган­ла­ри­мизни ёдда сақлаб, тажрибамизни бо­йитиб боряпмиз. Бразилияда бизни кучли жа­моалар кутиб тургани аниқ.

Мамлакатимизда 6 ёшдан 15 ёшгача бўл­ган қизлар орасида нафис спорт тури билан машғулларнинг сони 30 минг нафардан орт­гани эътиборнинг яна бир кўринишидир. Юртимизнинг май ойида бадиий гимнас­тика бўйича катталар ўртасида Осиё чем­пио­натидек нуфузли мусобақага мез­бон­лик қилгани Ўзбекистонга спортга кенг аҳа­мият қаратаётган, етарли шароитларни му­ҳайё эта олган давлат сифатида баҳо бери­лишининг исботи. Республика Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий Олим­пия қўмитаси, Гимнастика федерацияси ҳам­корлигида Халқаро гимнастика федера­цияси ҳамда Осиё гимнастика иттифоқи шафе­лигида ташкил этилган мазкур нуфузли му­со­­бақада Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хи­той, Япония, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Малайзия, Тайланд, Қозоғистон ва бошқа мам­лакатлар вакиллари ўз маҳорат ва ис­теъ­додини намойиш этди. Чемпионат ишти­рокчиларидан бири япониялик Узуме Ка­васаки мусобақа таассуротлари би­­лан ўр­тоқлашаркан, журналистларга бер­ган ин­тервьюсида шундай деганди: "Ўз­бе­кистон — гўзал ва бетакрор юрт. Айниқса, хал­­қин­гизнинг самимияти, меҳмондўстлиги жа­моа­миз аъзоларида катта таассурот қол­дирди. Мамлакатингизда спорт, хусусан, бадиий гим­настика билан шуғулланиш учун яра­тил­ган шарт-шароитлар ҳавас қилгулик дара­жада эканини таъкидлашни истардим. Ўз­бекистон вакилларининг қитъа ҳамда жа­ҳон миқёсидаги нуфузли мусобақаларда юқо­­ри натижаларни қўлга киритаётгани, мун­та­зам кучлилар сафида эътироф эти­лиши ана шу омиллар билан боғлиқлигини англаб етдим. Уларга келгусида ҳам омад ти­лаб қоламан".

Чиндан Ўзбекистон — бетакрор юрт. У бар­­ча­мизга муқаддас Ватан. Рио-де-Жа­нейрода Ватан шарафини ҳимоя қилишга ҳозирла­наёт­ган спортчиларимиз улкан орзу билан яша­ётгани рост. Истагимиз, шу орзу­ларнинг рўё­бини берсин. Fалаба ёр бўл­син уларга!

Зулфия БОБОЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6498