Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Республикада биринчи ҳудудий "Yoshlar – U-Report – Hokim" мулоқоти бўлиб ўтди.

 

Унда Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов, UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Б.Бекмуродов, Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси, Ёшлар парламенти аъзолари, “U-Report” волонтёрлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

 

Бевосита ҳамда онлайн тарзда ташкил этилган мулоқотлар чоғида, дастлаб, "Навоий шаҳридаги коворкинг маркази қандай ишлаши керак?" ҳудудий сўров натижалари муҳокама қилинди.

 

Жорий йил ноябрь ойида ўтказилган сўровномаларда 650 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, улар томонидан янгидан ишга тушириладиган коворкинг марказининг иш фаолияти хусусида турли фикр-мулоҳазалар билдирилган.

Жумладан, репортёрларнинг 77 фоизи ташкил этиладиган марказларда бухгалтерия ва солиқ бўйича консалтинг хизматлари бўлиши лозимлигини, 30 фоизи эса интернет ва иш учун зарур воситалардан ташқари бизнес тренинг курсларини, 23 фоизи кутубхона, 10 фоизи кафе ва фанлар бўйича қўшимча дарслар ташкил этишга зарурат борлигини билдиришди.

 

Респондентларнинг 93 фоизи коворкингларда турли хил семинар ва ўқувлар ташкил этилишини билдирган бўлсалар яна 78 фоизи барча туманларда ҳам шаҳарлардаги қатори ҳар бир туманлар марказларида ҳам шу каби марказлар ташкил этиш лозимлигини таъкидлашган.

 

Бундан ташқари, ёшлар билан мулоқотлар чоғида вилоят ҳокимига бир неча таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, бир гуруҳ тадбиркор ва ташаббускор ёшлар томонидан уларни қўллаб-қувватлашда яқиндан кўмак ва амалий ёрдам бериб келаётганлиги учун вилоят ҳокими К.Турсуновга миннатдорчилик хатини ҳам топширдилар.

 

 

Кўрилганлар сони: 2660