Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

   Навоий вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи:

Лайло Ҳожиева

— Навоий вилояти  ҳудудида йирик саноат корхоналарининг мавжудлиги чет эллик инвесторлар билан ҳамкорликни тақозо этиши табиий. Вилоятда бугунги кунда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётганлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас.  Айнан шу кунга қадар,  касаллик ўчоғи бўлган Хитой Халқ Республикаси ва Жанубий Корея давлатларидан вилоятимиз аҳолиси ва чет эл фуқароларидан жами 147 нафар фуқаро қабул қилинган бўлиб, барча фуқароларда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра 14 кунлик тиббий кузатув олиб борилди. Уларнинг 49 нафарида кузатув давом эттирилмоқда. Назоратдагиларнинг 10 нафари чет эл фуқароларидир. Барча фуқаролар мутахассислар томонидан соғлом деб топилганлиги хавотирга ўрин қолдирмайди.

Лекин шунга қарамасдан,  коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида тиббиёт муассасаларини махсус ҳимоя ва дезинфекция воситалари билан таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан маҳаллий бюджетдан 25 турдаги дори-дармон ва 20 турдаги бир марталик тиббий буюмлар билан таъминлаш учун эҳтиёж бўйича етарли маблағлар ажратилиб, барча зарурий воситалар заҳиралари яратилди.

Ҳозирги пайтда коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият мураккаблигини инобатга олиб,  вилоят санитария-эпидемиология назорати бошқармаси томонидан ҳам  бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан: вилоятнинг барча мактаб, мактабгача таълим муассасаларида, олий таълим, умумовқатланиш, савдо, маиший хизмат ва даволаш профилактика муассасаларида коронавирус инфекцияси вилоятимизга чет давлатлардан кириб келиши ва тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида ўрганишлар ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар вақтида аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилган ҳолда амалий ёрдам кўрсатилди.

“Навоий” халқаро аэропорти санитария назорат пункти вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси мутахассислари томонидан  ўрганилиб, бажарилиши лозим  бўлган вазифалар ва топшириқлар берилди. Бугунги кунда  “Навоий” халқаро аэропорти санитария назорат пункти барча керакли жиҳозлар ва зарурий дори-дармонлар воситалари билан таъминланган бўлиб,   етарли билим ва кўникмага эга бўлган мутахассислар жалб этилган ҳолда ишлар ташкил этилган.

 

 

  

 

 

 

 

Кўрилганлар сони: 3127