Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан  Кармана тцуманининг “Талқоқ” маҳалласи ҳудудида вилоят “Ҳунармандлар маркази” бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

Мажмуанинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар, мамлакатимизда ҳунармадларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган изчил истиҳолтлар самараси хусусида тўхталиб ўтишди.

Замонавий ва юксак архитектура намуналари асосида 4 миллиард 100 мил-лион сўм маблағ эвазига бунёд этилган мазкур бинода тадбиркор ва ҳунарманд-ларимиз учун барча қулайлик ва имкониятлар яратилган.

Вилоятда ўтган йили 407 нафар ҳунармандлар фаолият кўрсатган бўлса, бугунга келиб улар сони 1466 нафарни ташкил этиб, уч бараварга кўпайди.

Бунинг натижасида мазкур соҳада 3266 та янги иш ўринлари яратилди. Айни пайтда 14,5 миллиард сўм маблағ эвазига амалга тадбиқ этилган 515 та лойиҳа асосида 1100 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

 Бундан ташқари, келгусида ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича вилоятда қиймати 5,2 миллиард сўмлик 132 та лойиҳа амалга оширилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур мажмуада ҳунармадлар билан бир қаторда вилоят савдо-саноат палатаси ҳам жойлашган бўлиб, тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларда кўмаклашишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

— Вилоятимизда илдк бор ташкил этилган замонавий икки қаватли ҳунармандлар маркази бизни янада руҳлантириб юборди. Шунингдек, мазкур мажмуада бунёд этилган 150 кишига мўлжалланган замонавий ўқув зал ҳамда ҳунармандлар маҳсулотлари доимий кўргазмаси ва ҳунармандлар устахонаси соҳадаги “Устоз-шогирд” анъаналари давомийлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, бу мажмуа тадбиркор ва ҳунармандлар учун хизмат қиладиган муносиб маскан бўлади, — дейди вилоят “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Жамшид Жумаев.

Тадбирда вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Вилоят ҳокимлиги

 Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 4042