Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Ташаббуслар ҳиёбони”нинг барпо этилишида 5 миллиардга яқин маблағ сарф этилгани ҳам халқимиз учун беминнат шарт-шароит яратилаётганининг ёрқин намунасидир.
Аҳолининг кенг қатламларининг бўш ва дам олиш вақтларини сермазмун ўтказиш, маънавий ҳордиқ олишлари учун ўз фаолиятини бошлади.
Очилиш маросимида вилоят ҳокими К.Б.Турсунов, республика тарғибот гуруҳи аъзолари, корхона, ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик, ҳудуд аҳолиси ва ёшлар иштирок этди.
“Ташаббуслар ҳиёбони”да футбол, баскетбол “Стреет воркоут” майдончалари, кутубхона, электрон кутубхона, компьютер ўйингоҳи ташкил этилди ва маданият маркази қайта таъмирланди.Нуронийлар учун эса “Отахонлар чойхонаси” ҳам фаолияти йўлга қуйилди.
Бундан ташқари, хотин-қизларимиз бандлигини таъминлаш мақсадида 100 иш ўрнига эга бўлган тикувчилик цехи барпо этилмоқда.
“Ташаббуслар хиёбони”нинг очилиш маросимида 5000 нафарга яқин аҳоли иштирок этди. Уларнинг мазмунли ҳордиқ олишлари мақсадида маданий дастурлар ташкил этилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан эса туман хотин-қизлари учун гулдасталар совға қилинди.
Ушбу ҳиёбон 2 ой ичида гўзал, кўркам, масканга айланди. Бир гуруҳ корхона ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар беш ташаббусни амалиётга татбиқ этишдаги кўмаги учун вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Кўрилганлар сони: 2932