Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Болаларга таълим ва тарбия бериш билан шуғулланадиган ходимлар бепул тиббий кўрикдан ўтиши керак. Бу уларнинг қонуний ҳуқуқи. Аммо аксарият ҳудудларда мазкур тартиб амалда жорий этилмаган.Навоий шаҳрида ҳам ана шундай ҳолат кузатилди.

Фуқароларнинг мурожаатига асосан шаҳар адлия бўлими томонидан ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши мониторинг қилинганда, қонунбузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Таҳлилларга кўра, мактабгача таълим ташкилотларининг йиллик харажатлар сметасида тиббий кўрик учун маблағлар кўзда тутилмаганлиги боис, Навоий шаҳридаги мавжуд 34 та МТТ ходимлари ўз ҳисобидан пуллик тиббий кўрикдан ўтиб келишган. Ходимлар томонидан кўрик учун сарф қилинган пул маблағларининг умумий қиймати 2019 йил ва жорий йилнинг шу даврига қадар 182 млн 995 минг 400 сўмни ташкил этмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 214 - моддасида умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ёки бевосита болаларга таълим,  тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимларнинг дастлабки ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтишда чиқимдор бўлмаслиги белгилаб берилган. Тиббий кўрикни ташкил этиш эса иш берувчи зиммасида эканлиги қайд этилган.

Мактабгача таълим ташкилотларида иш берувчилар ходимининг тиббий кўрикдан ортиқча харажатларсиз ўтишини ташкил этиш бўйича юқори турувчи органларга хабар бермаган. Шу боис, йил бошидан харажатлар сметаси ҳам тасдиқланмаган. Натижада, ҳуқуқбузилиши юзага келган.

Мазкур ҳолат бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига ходимларнинг тиббий кўрик учун сарфлаган  харажатларини қоплаб бериш мақсадида адлия бўлими томонидан даъво аризалари киритилди. Суд қарорига асосан, фуқаролар мурожаат қаноатлантирилиб, болаларга таълим-тарбия берувчи ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини бепул ташкил этиш белгиланди.

Азамат Холмўминов

Навоий шаҳар адлия бўлими бошлиғи

Кўрилганлар сони: 248