Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Яширин иқтисодиёт”нинг асосий омилларидан бири товарларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши, айирбошланиши ва божхона ҳудудида ҳаракатланишидир.

Божхона органлари томонидан республикамизда “Яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг ноқонуний харакатини олдини олиш борасида ҳам бир қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида “Бухоро-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Labo” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада автоулов юкхонасида юкка тегишли ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати қарийб 100 млн. сўмлик телевизор ҳамда чангютгич товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Кўрилганлар сони: 2911