Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бу ҳақда Навоий вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан «Мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар» мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

 

Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Малика Мамадиярованинг таъкидлашича, айни пайт вилоятда раҳбар аёллар сони 854 нафарни ташкил этмоқда. Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 43 нафар хотин-қизга Хотин-қизлар жамоат фонди маблағлари ҳисобидан уй-жойларнинг бошланғич 10 фоизлик бадаллари тўлаб берилган.

 

2020 йилнинг 10 ойида 30 минг нафарга яқин ишсиз хотин-қизлар қайд этилган бўлиб, бандлиги таъминланган ва ўз ишини йўлга қўйган аёллар сони 21 500 нафардан ошган. Оғир турмуш шароитида яшаётган аёллар, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш Дастурига мувофиқ 2 883 нафар шундай хотин-қиздан 1 599 нафари иш билан таъминланган. 1 505 нафари эса 11 йўналишдаги касблар бўйича ўқитилган.

Кўрилганлар сони: 2608