Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўлкамизда Янги йил шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Навоий шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиникаси янги биноси фойдаланишга топширилди.

 

Айни вақтда Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимидаги шаҳар марказий шифохонаси, 4 та оилавий поликлиника ва 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника томонидан аҳолигасамарали тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

 

Инвестиция дастури асосида умумий қиймати 4 миллиард 53 миллион сўм бўлган поликлиника “151-қурилиш монтаж поезди” корхонаси қурувчилари томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. 250 қатнов ўринли шифохонада тажрибали шифокорлар томонидан аҳолига малакали тиббий хизмат амалга оширилади.

 

Мазкур 3 қаватли замонавий типдаги поликлиника 302 миллион сўмлик тиббий жиҳозлар билан жиҳозланди.

Кўрилганлар сони: 3065