Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бағрикенг ва меҳмондўст халқимиз томонидан тўйлар қилиш, элга ош бериш, саховат тадбирлари ўтказиш ҳамиша азалий қадрият сифатида эъзозланиб келинаяпти.

Бугунги саховат тадбири ҳам эзгу ишлар кўламини янада кенгайтириш, одамлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва хайр-саховат ришталарини мустаҳкамлаш, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлиги билан янада эътиборлидир.

Имконияти чекланганларга ғамхўрлик қилиш халқимизга хос меҳр-оқибат ва бағрикенглик фазилатларини ўзида мужассам этган умрбоқий анъана ҳисобланади.

Сўнгги икки йил давомида Навоий шаҳрида 51 нафар ногирон, меҳнатга лаёқати чекланганларга Юртбошимиз ташаббуси билан бошланғич бадал тўловлари ҳомийлар томонидан амалга оширилган янги уй-жойлар тақдим этилгани, бир гуруҳ кам таъминланган оилалар фарзандларининг никоҳ ва суннат тўйлари ўтказилиб берилгани эътиборга муҳтож инсонларимиз қалбига чексиз қувонч улашди.

Бугун Навоий шаҳрида истиқомат қилаётган 39 нафар имконияти чек-ланган, ногирон, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларимизга шаҳримизнинг “Бино-кор” ҳамда “Тинчлик” маҳаллалари худудида худди шундай уй-жойларнинг бепул, зарур шарт-шароитлари яратилган ҳолда тақдим этилди.

Зеро, Давлатимиз раҳбарининг таъбирлари билан айтганда: “Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади. Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади”.

Кўрилганлар сони: 3416