Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 23 апрель куни Навоий вилоятида Nexia русумли транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шу куни 16:30 ларда вилоятнинг Конимех тумани ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий-Учқудуқ” автомобиль йўлининг “Навоий-Зарафшон” йўналишида ҳайдовчи машина бошқарувини йўқотиб қўяди. Оқибатда транспорт воситаси йўлнинг ўнг четига чиқиб ағдарилиб кетади.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи Ҳ.И. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, у жорий йилнинг 24 апрель куни соат 11:00 ларда жонлантириш бўлимида вафот этган. Маълумотларга кўра, ҳайдовчининг ёши 24 да бўлган.

Кўрилганлар сони: 2726