Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Куни кеча Навоий шаҳридаги “Амфитеатр” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда дастлаб вилоят ҳокими, сенатор Қ.Турсунов сўзга чиқиб, вилоят аҳлини энг улуғ, энг азиз байрам Мустақиллигимизнинг йигирма олти  йиллиги билан муборакбод этди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг қутлуғ йигирма олти йиллик байрамини навоийликлар ҳам кўтаринки кайфият ва улкан ютуқлар билан кутиб олди.

Айниқса, ушбу айём “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” эзгу ғоя остида кенг нишонланаётганлиги барчанинг қалбига чексиз фахру ифтихор бағишлади.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вилоят аҳлини ҳам янги-янги марралар сари илҳомлантирмоқда.

Айниқса, юртимизда одамларни рози қилиш, аҳоли ҳаёт даражасини тубдан яхшилаш йўлида олиб бораётган оқилона сиёсат, ушбу мақсадларга қаратилган эзгу Фармон, қарор ва дастурлар қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мустақиллик байрами муносабати билан вилоятдаги минглаб ижтимолий ҳимояга муҳто, кам таъминланган ва эхтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга айём совғалари топширилди.

Яқинда Навоий шаҳри, Кармана, Нурота, Қизилтепа, Томди ва Учқудуқ туманларида яшовчи 70 нафарга яқин ногирон, меҳнатга лаёқатсиз ва кам таъминланган оилага Президентимиз номидан бошланғич бадали тўланган арзон уй-жойлар, 200 дан ортиқ фуқарога эса ногиронлик аравачалари ва маиший техникалар совға қилингани байрамга муносиб совға бўлди.

Эътироф этиш керакки, байрам арафасида Президентимизнинг фармонларига биноан мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали меҳнати билан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган вилоятнинг бир гуруҳ фаоллари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

— Бу йилги Истиқлол байрамимиз янгича руҳ ва кайфиятда нишонланмоқда. Одамларнинг юз-кўзларида эртанги кунга бўлган юксак ишонч, бугунги кундан шукроналик намоён. Энг муҳими, байрам шодиёналари ҳар биримизни шу юртга фидо бўлишга, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишда чорламоқда. Биз нуронийлар ҳам ёшларга ибрат намуналарини кўрсатиб, уларни юксак марраларни забт этишга даъват этмоқдамиз, — дейди  “Нуроний” жамғармасининг Навоий вилояти бўлими раиси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Жалил Норов.

Ватанни, юртни, тинчликни улуғловчи ку-қўшиқлар ва жозибали рақслар байрамга ўзгача руҳ бағишлади.

Айни пайтда вилоятнинг барча туман, шаҳар, маҳалла ва ҳудудларида энг улуғ, энг азиз байрам тантаналари давом этмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 5581