Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 24 февралькуни соат 03:50 атрофида фуқаро Ш. Қ. бошқарувида бўлган “Шаҳобиддин Транс” МЧЖга тегишли “Матиз” русумли автомашинада Навоий шаҳар Ғалаба шоҳкўчаси ва Л.Толстой кўчалари кесишган чорраҳада светофорнинг тақиқловчи ишорасига риоя этмаслиги оқибатида фуқаро Ш. Ҳ бошқарувида бўлган “Ravon-R3” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Содир бўлган автоҳалокат оқибатида “Матиз” автомашинаси йўловчилари, яъни 2000 йилда туғилган, Навбаҳор тумани “Навкор” МФЙда истиқомат қилган О.И. ҳамда 1996 йилда туғилган Ф. С. вафот этган.

Шунингдек, мазкур йўл ҳаракати ҳодисасида 2000 йилда туғилган учинчи йўловчи бош мия очиқ жароҳати, кўкрак қафас ёпиқ жароҳати ташхиси билан Навоий шаҳридаги марказий касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Дастлабки хулосаларга кўра ЙТҲ “Матиз” автомашинаси йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги оқибатида содир бўлган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ берган маълумотларга кўра ЙТҲда иштирок этган ҳар икки автомобиль ҳайдовчилари йил давомида ЙТҲ содир этишмаган.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Кўрилганлар сони: 2852