Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Икки нафар фарзанднинг онаси бўлмиш бу аёл 1979 йили вилоятнинг Навбаҳор туманида туғилган. У тумандаги маҳаллалардан бирида хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият кўрсатиб, ҳудуддаги аёлларга ўрнак бўлиш ўрнига уларнинг қонуний манфаатларига дахл этди.
Чунончи, 2019 йил мобайнида у маҳаллада ишлаб, АТБ “Агробанк” Навбаҳор филиали томонидан МФЙда яшовчи фуқаролар М.К. номига 10 миллион 500 минг сўмлик 3 дона, Д.Ф. номига 10 млн. 500 минг сўмлик 3 дона,Р.С. номига 10 миллион 500 минг сўмлик 3 дона ҳамда М.Ю.номига эса 7 миллион сўмлик 2 дона тикув машиналари олиши билан боғлиқ кредит ҳужжатларини расмийлаштириб, уларнинг имзоларини паспорт нусхаларидан кўчириб, қасддан қалбакилаштирган.
Навбаҳор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан мазкур ҳолат юзасидан собиқ маслаҳатчига нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жавобгарликка тортилди.
Темур ЭШБОЕВ.

Кўрилганлар сони: 2751