Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида Франция давлати кредити маблағлари иштирокида “Навоий” насос станциясини қайта тиклаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

   Куни кеча, яъни 24 июль куни лойиҳанинг биринчи босқичи ишга туширилди.

  Ушбу янгиланган замонавий йирик станция Аму-Бухоро магистрал каналининг Шофиркон шаҳобчаси каналидан сув олиб, Қизилтепа ва Кармана туманининг асосан Маликчўл массивидаги 18 минг 100 минг гектар суғориладиган ер майдонини кафолатланган сув билан таъминлайди. Эскирган асбоб-ускунани янгисига алмаштириш эвазига керакли кўрсаткичгача кўтариш, ерларнинг унумдорлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий ва экологик  салбий таъсирини олдини олиш ҳамда деҳқончиликни ривожлантиришда муҳим омил бўлади. Лойиҳа тўлиқ ишга тушиши муносабати билан янги 18 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

   Бундан ташқари, бу орқали ҳудудда пахта, бошоқли дон экинлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини умумий ҳосилдорлиги ўртача ҳисобда гектарига 4-5 центнерга ошиб, қишлоқ хўжалиги инфраст-руктурасини шаклланишига, фермер хўжаликларини ривожланиб, уларда янги иш ўринлари яратилишига муносиб ҳисса қўшилади.

  — Ҳозирги кунда 1-босқич ишлари тўлиқ тугатилиб, янги ўрнатилган 6 дона насос агрегатлари эксплуатация қилинмоқда, — дейди Навоий вилояти Қўйи Зарафшон насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодир Шомуродов. — 2-босқичдаги 6 дона насос агрегатларининг қурилиш монтаж ишлари жорий йилнинг якунига қадар тугатилади.

  Насос станциядаги 12 дона насос агрегатларининг ҳар бирини  эски лойиҳа бўйича сув чиқариш қобилияти меъёри 1,5 м3/секунд бўлсада,  амалда агрегатларни эскирганлиги сабабли сониялар ичида 1,1 м3 миқдорида сув чиқарар ва бунинг учун 2 минг кВт/соат электр энергияси сарфланар эди.

  Янги реконструкция қилинган станция орқали сув миқдори оширилиб, сезиларли даражада электр энергияси тежалишига эриши-лади. Хусусан, реконструкциядан кейинги ўрнатилган янги насос агрегатининг сув чиқариш қобилияти 1,9 м3/секундни ташкил қилиб, ушбу миқдордаги сувни чиқариш учун 1 минг 800 кВт/соат электр энергияси сарфланади.Бундан куриниб турибдики,  насос станция минг гектар ерни суғориши учун ўртача ҳисобда 7 минг кВт/соат, жами 18 минг 100 гектар учун бир мавсумда 12 минг 700 кВт/соат миқдорида электр энергияси тежаб қолинишига эришилади.

  — Корхонамиз томонидан насос агрегатларини замонавийсига алмаштириш лойиҳаси доирасида қурилиш, ўрнатиш, созлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳудудда пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари кўп етиштирилгани боис, ўз ўзидан бу ерда барқарор сув таъминотига эҳтиёж асосий ўринда туради, — дейди Франция давлатининг “Feljas Masson” компанияси менежери Аdrean Kuprie.— Ирригация тизими учун муҳим аҳамиятга эга мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётганимиздан мамнунмиз. Чунки, серқуёш Ўзбекистоннинг серҳосил ерларидан унумли фойда-ланиши учун деҳқонларга кўмак беришни мақсад қилганмиз. 

 

Отабек АСЛОНОВ,

Вилоят ҳокимининг матбуот котиби.

Кўрилганлар сони: 5717