Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий транспорт прокуратураси томонидан янги вируснинг кириб келишини олдини олиш юзасидан мазкур соҳада масъул идоралар фаолияти назорат остига олинди.

 Ҳозирда вилоят ИИБ, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси, Чегара қўшинлари, Божхона бошқармаси, Темир йўл ва ҳаво йўллари транспорти объекти ва тиббиёт ҳамда ДСЭОМ ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудига кириб келаётган фуқароларга миграция назорати кучайтирилиб, махсус тиббий текширувдан ўтказилмоқда.

 Шунингдек, соҳа ходимлари томонидан бошқа ҳудуддан келаётган фуқароларга вируснинг симптомлари ҳамда зарурат бўлмаганда, хорижий давлатларга ҳам вақтинчалик бормасликлари ҳақида кенг турда тушунтиришлар олиб борилмоқда.

 Шу қаторда ҳушёрликни ошириш мақсадида ДСЭОМ ходимлари томонидан поезд ва самолётларда йўловчилар билан мунтазам алоқада бўладиган ходимларга ҳам ўқув-семинари ташкил этилиб, хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Кўрилганлар сони: 2818