Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Йил – йилга ўхшамайди, дейди халқимиз. Ҳақиқатан ҳам, йил кўклами Навоий вилояти деҳқонлари учун мураккаб синовлар фасли бўлиш билан бирга, чорвадорларнинг бир қувончига минг қувонч қўшди. Шунга қарамасдан вилоятнинг қишлоқ хўжалиги ходимлари ўз байрамига ёруғ юз билан келдилар.

Вилоят пиллакорлари томонидан 879 тонналик хирмон яратилиб, бу борадаги шартномавий режа 103 фоизга бажарилди. Ғаллакорлар эса ҳар гектаридан ўртача 52 центнердан хирмон кўтариб, давлат заҳирасига 107,3       минг тонна ўрнига 114,1 минг тонна дон топширишди. Такрорий экинлар  сифатида бу йил ғалладан бўшаган ерларда  343,6 минг тоннадан ортиқ сабзавот, 74 минг тоннадан ортиқ мева етиштирилиб, 43,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги  маҳсулот экспорт қилинди.

Қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан, мева-сабзавотчилик, узумчилик паррандачилик, асаларичилик, йўналишларида ҳам  ютуқлар салмоғи йилдан йилга ошиб бормоқда. Хусусан, жорий йилда асал етиштириш икки баробарга ошиб, вилоят бўйича 1000 тонна атрофида асал етиштирилди.  53 та фермер хўжалиги қўшимча тармоқ сифатида асаларичилик билан шуғулланиши йўлга қўйилди. Балиқчилик соҳасида ҳам чет эллик инвесторлар билан ҳамкорлик географияси тобора кенгайтирилмоқда.

Мамалакатимиз Президентининг қарорига асосан сув тежамкор усулларни жорий этган хўжаликларга субсидия берилиши томчилатиб ва ёмғир усулида суғоришни ревожлантиришга кенг имконият яратмоқда. Айниқса,   сув тежамкорлигига катта эътибор қаратилмоқда. Пахта етиштиришда томчилатиб суғориш 2020 йилда-8000 гектарга кўпайтириш кўзда тутилган.

  Шунингдек, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш устувор белгиланганлиги туфайли бугунги кунда вилоятда етиштирилган пилланинг 100 фоизи ёки 879 тоннаси, пахтанинг эса 95 фоизи  қайта ишланишига эришилди.

Вилоятда Қишлоқ хўжалиги ходимларининг байрам тадбирида ана шу ютуқлар мамнуният билан эътироф этилиб, вилоят ҳокими К. Турсунов мамлакатимиз Президентининг соҳа ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.  Қишлоқ хўжалиги ходимларининг бир гуруҳ фидойиларига байрам  муносабати билан  “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси”, “Сув хўжалиги аълочиси”, “Меҳнаткаш деҳқон”, “Илғор фермер”, “Намунали томорқачи”, “Фидойи кенгаш раиси” сингари кўкрак-нишонлари тантанали равишда топширилди.

Темур ЭШБОЕВ,

(“Халқ сўзи”).

 

 

 

 

Кўрилганлар сони: 3350