Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Эркин иқтисодий ҳудудларнинг ҳар бир мамлакат ривожида аҳамияти катта. Мазкур майдонларнинг солиқ ва божхона борасида ҳамда бошқа тармоқларда бир қатор имтиёзларга эга бўлиши маҳаллий ва хорижий компанияларнинг айнан бир жойда фаолият юритиши, пировард натижада улкан саноат ҳудуди – иқтисодиёт ривожида муҳим бўғин пайдо бўлишини таъминлайди.

Ўзбекистондаги биринчи эркин иқтисодий зона – “Навоий” ЭИЗ ҳам нафақат бу борада мамлакатимизда илк ҳудуд, балки бугунги кунда бу ерда олиб борилаётган иш кўлами жиҳатидан ҳам етакчилик қилиб келмоқда. Кармана туманининг 500 гектарлик майдонини эгаллаган мазкур бизнес майдонига айни пайтда Навоий шаҳридан ҳам бир қатор объектлар ва майдонлар қўшиб берилган.

– Бугунги кунда эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақомини олган корхоналар сони 50 дан ортиқни ташкил этади, – дейди ЭИЗ дирекциясининг инвесторлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Жамшид Жумаев. – Хитой, Эрон, Туркия каби дунёнинг 10 га яқин мамлакатлари ишбилармон доира вакилларининг вилоятимизда бизнес юритишга иштиёқи баланд. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Навоий воҳаси эркин иқтисодий ҳудуд мақомини олгани ҳам бунда муҳим аҳамият касб этмоқда. ЭИЗ ҳудудида ҳозирда кўплаб янги қўшма корхоналар ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда.

“Navoiy – motors” Ўзбекистон-Австрия қўшма корхонаси шулардан бири саналади. Умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳа юртимиз автомобилсозлик саноатида янги имкониятлар яратишни ҳамда янги даврни бошлаб беришни мақсад қилган. Сабаби Хитой давлатининг “Oshan” бренди остида ишлаб чиқариладиган автомобилларни эндиликда шу ернинг ўзида йиғиш ва ички бозорга чиқариш режалаштирилмоқда.

– Айни пайтда завод қуриш ишлари жадал давом этмоқда, – дейди корхона раҳбари Шерзод Мўминов. – Йил якунига қадар мазкур ишлар тўлиқ якунланиб, автмобиллар йиғиш ва сотиш ишларини ҳам бошлаб юбориш кўзда тутилган. Автомобиллар нархи тахминан 13 минг АҚШ долларидан 30 минг АҚШ долларигача бўлиши кутилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, дунё тажрибасидан келиб чиқиб Ўзбекистонда хусусий бизнес учун кенг имкониятлар яратиб берилаётган экан, бу мамлакат тараққиётида муҳим самара бермоқда. Бу эса ўз навбатида янги замонавий корхоналар сонининг кўпайиши ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қиляпти.

Кўрилганлар сони: 827