Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Инвестор. Ўзбек луғатида бу термин энг кўп ишлатиладиган сўзга айланди. Айниқса, Навоий вилоятида. Кун ора бизнеси ривожини уйлаб юртимизга кириб келаётган хорижлик тадбиркорларни тушунса бўлади. Боиси мамлакатизда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурмоқда. Тадбиркорлик қилиш учун қулай ишбилармонлик муҳити ва маҳаллий хом-ашё, ишчи кучи бор. Мазкур жиҳатлар ҳар қандай тадбиркорга омад ва барака келтириши аниқ.  Маълумки, қайси бир инвестор келмасин, у албатта ўз бизнесини давлат рўйхатидан ўтказади. Демак, хорижлик ишбилармоннинг биринчи галда кирадиган манзили бу Давлат хизматлари марказидир.

Ўтаётган хафтанинг уч иш кунида, уч ҳудудда, уч хорижлик ҳамкорнинг тадбиркорлик юмуши давлат рўйхатидан ўтказилди. Жумладан, Кармана тумани ДХМ ходимлари томонидан кореялик тадбиркорларнинг мурожаатларига асосан "NAVSELIN" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси давлат руйхатидан ўтказилди. Бу қўшма лойиҳа учун 4 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳа Навоий ЭИЗда амалга оширилади. Натижада 120 янги иш ўрнига эга  "ТЕКСТИЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИ" ишлаб чиқариш фабрикаси ташкил этилади.

Конимехда эса Хитой халқ республикаси тадбиркорлари “CHINA TORUI MACHINERY”  маъсулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонани барпо этдилар. Бу завод Конимех заминида кенг яйловларда қурилади. Айни кунда корхонада қурилиш ишлари бошланиб, ишлаб чиқариш учун хориж технологиялари ўрнатилмоқда. Улар  юртимизга металконструкция ва бутловчи кисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 305 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция олиб  кирдилар.

Қизилтепа туманида Туркия ва Туркманистон ишбилармонлари ҳамкорликда "ROAD ENGINEERING" маъсулияти чекланган шаклдаги қўшма корхонаси  фаолиятини йўлга қўйиб, уни Қизилтепа  тумани давлат хизматлари маркази орқали расмийлаштирдилар. Бу  саноат корхонаси маҳаллий хом-ашёдан қурилиш учун йўлсозлик ишларига мўлжалланган гипс маҳсулотлари ва тош брекчаларини ишлаб чиқарадилар.Хорижлик ҳамкорларнинг айтишича, улар Ўзбекистонда тадбиркор мақомини олаётганидан ғоятда мамнун.

ДХА Навоий вилояти бошқармаси.

 

 

Кўрилганлар сони: 3216