Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Аввал хабар берганимиздек, Навоий вилоят ҳокимлиги ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида жорий йилнинг 22 февраль куни илк бор икки нафар беморда буйрак кўчириб ўтказиш операцияси амалга оширилган эди.

Бунинг учун зарурий барча имконият ва шарт шароитлар яратилиб, бир гуруҳ мутахассислар чет эл клиникаларида малака оширди. Тиббиёт марказида ушбу мураккаб операцияларни ўтказиш учун қўшимча ўрин жойлар яратилди ва зарурий моддий техник база янада такомиллаштирилди. 

Марказ бош врачи М.Ахмедов раҳбарлигида уролог-трансплантолог А.Шодиев, қон томир жарроҳи А.Сафаров, нефролог Ш.Мухаммадиевлардан иборат шифокорлар томонидан беморлар операцияга тайёрланди. Буйрак кўчириш амалиёти академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик илмий-амалий тиббиёт марказининг етук трансплантолог мутахассислари проф. Фазлиддин Баҳриддинов ва илмий ходимлар Зоҳиджон Маткаримов, Ильяс Аблялимов, Азамат Суюмовлар билан биргаликда муваффақиятли амалга оширилди.

Жараёнда Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи 49 ёшли Дилором Шодиева фарзанди 21 ёшли Алиев Сирожиддинга ҳамда Нурота туманида яшовчи 27 ёшли Тўхтаев Аббос отаси 58 ёшли Бахтиёр ака Назаровга донорлик қилиб, ўз буйрагини ҳадя этди. 

Маълумот тариқасида қайд этиш лозимки, бугунги кунда вилоятда 75 нафар бемор сурункали буйрак етишмовчилиги сабабли режали гемодиализ сеансини олиб келади ва тиббий нуқтаи назардан ушбу беморларнинг барчаси буйрак кўчириб ўтказишга муҳтож. 

Эндиликда бу жараён янада ривожлантирилиб, бу каби мураккаб технологик операцияларни ўтказилиши вилоятимиз тиббиёти ривожланиши ва аҳоли саломатлиги учун ҳисса қўшади.

Бугун вилоят ҳокими К.Турсунов ҳам жараёнларни кузатар экан, беморлар ҳолидан хабар олди.

Кўрилганлар сони: 3106