Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда  хотин-қизлар учун 2020-2021 ўқув йилида Олий таълим муассасаларига кириш учун тўрт фоизлик давлат гранти ажратилган эди.  Республикамиз бўйича 940 нафар хотин-қизлар  мазкур квотадан фойдаланиб, талаба бўлиш бахтига  муяссар бўлди.

Жумладан,  уларнинг 16 нафари Навоий давлат педагогика институти талабаси бўлишди. Бугун институт  ректори талаба қизлар билан  учрашди.

Улардан бири Навоий шаҳридаги  “Ватан”  маҳалласида истиқомат қилувчи  Умида  Холиқулова. Институт ректори унинг  хонадонида бўлиб,   талабаликка  қабул қилингани билан қутлади.

Шунингдек, Навбаҳор тумани “Бурқут” маҳалласида яшовчи Маржона   Жабборова ҳам квотадан унумли фойдаланган ҳолда институт талабаси бўлди. Унга ҳам институт ректори  ўз  ташаккурномаси ва  совғаларини топширди. 

 

Кўрилганлар сони: 2706