Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун вилоят ҳокими К.Турсунов қабулиди бўлган Эрон Ислом Республикаси ишбилармонлари Кармана туманида янги қўшма корхона ташкил этиш бўйича тегишли ҳужжатларни имзоладилар.

Қишлоқ хўжалигида сабзавот, полиз ҳамда боғдорчиликда ўзига хос тажрибага эга бўлган йирик компания вакиллари вилоятимизнинг иқлим ва тупроқ имкониятларидан унумли фойдланиш ҳамда соҳада янги кўникма ҳамда амалиётни жорий этишни мақсад этаётганликларини таъкидладилар.

Қарийб 20 йилдан буён Эрондаги нуфузли олий таълим муассасаларида қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бораётган доктор оғойи Қосим Саййид Муҳаммад Али бошчилигида ташкил этилган “НИҲОЛ ГУСТАР НАВОИЙ” қўшма корхонаси келгусида нафақат ниҳол етказиб беришни, балки барча соҳа вакиллари учун илмий-тадқиқот ва турли селекция ишларини олиб бориш бўйича ҳам алоҳида марказ ташкил этишни мақсад этишган.

- Эрон ҳамда Ўзбекистон замини ва иқлим шароити бир-бирига яқин эканлигини бизнинг келгусидаги амалий, илмий ва назарий изланишларимизни янги босқичларга олиб чиқишда жуда қўл келади. Бундан ташқари сизнинг шундай унумдор ва серҳосил ерларингиздан кам меҳнат сарфлаб, кўп ҳосил олиш мумкин. Биз яқин келажакда Навоий вилоятида юқори малака ва тажрибага эга бўлган мутахассислар фаолият олиб борадиган илмий марказ ташкил этамиз ва эришган ютуқларимизни бутун Ўзбекистонга оммалаштирамиз,- дейди доктор оғойи Қосим Саййид Муҳаммад Али.

Кўрилганлар сони: 3651