Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятида Республиканинг турли олий таьлим муассасаларида таҳсил олувчи навоийлик ҳамда самарқандлик талаба ёшлар ташаббуси билан “Келажакни биз билан яратинг!” шиори остида “Бутунжаҳон ёшлар конференцияси” ўтказилди.

Дастлаб конференциянинг биринчи кунида ёшлар “Олий Мажлис Қонунчилик палатаси”, “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти”, “Европа Иттифоқи”, “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти”, “Жаҳон банки”, “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси” каби 6 та қўмитага бўлиниб, баҳс-мунозаралар олиб борди. Уларнинг қизғин дебат жараёни келгусида ёшларнинг янги лойиҳалар тадбиқ этишида асосий пойдевор вазифасини ўтайди.

Конференциянинг иккинчи кунида эса ҳар бир қўмитадаги ёшлар ўзларининг янги лойиҳалари билан иштирок этди. Шунингдек, тадбирлар давомида Навоий шаҳридаги “Маърифат боғи”да китобхонлик кечаси ташкил этилди. Барча ёшлар ўзларининг севиб мутолаа қиладиган китоблари, асар қаҳрамонлари хусусида сўз юритдилар. 

 “Ёшлар хиёбонида” эса ҳар бир ҳудуддан ташриф буюрган истеъдодли ёшлар ўзларининг интерактив усулда тайёрлаган флешмобларини намойиш этди.

Иштирокчилар “Чашма” меъморий мажмуасида ҳам бўлдилар.

Тадбир якунида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши томонидан бир гуруҳ фаол талаба – ёшлар тақдирланди.

Кўрилганлар сони: 3909