Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Немис халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги филиали – Навоий вилояти “Имконият” нодавлат нотижорат ташкилотининг “Биргаликда биз – кучмиз!” лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
Лойиҳани амалга ошириш муддати 4 ой.
“Биргаликда биз – кучмиз!” лойиҳаси доирасида Навбаҳор туманидаги ишсиз ёшлар ҳамда мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига ҳуқуқий саводхонлигини ошириш учун 120 нафар волонтёр ёшлар тайёрланади.
Лойиҳа бўйича ҳамкорлар: Вилоят Адлия бошқармаси ва Навбаҳор туман Адлия бўлими, Навбаҳор тумани ҳокимлиги, вилоят Халқ таълими бошқармаси ва Навбаҳор тумани Халқ таълими бўлими, вилоят ва туман Маҳаллалар Кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят ва туман Кенгашлари, вилоят Ички ишлар бошқармаси ва туман Ички ишлар бўлими, Навоий вилояти ва туман Прокуратураси, Навбаҳор тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази.
Икки кунлик семинарлар мобайнида билимга ва кўникмага эга бўлган волонтёрлар “Инсон ҳуқуқлари”, “Мен давлат ҳимоясидаман” (Ўзбекистон Республикасининг янги қонунчилиги), “Ишонч бу – имконият” (Асосий ишонч телефонлари) буклетлари орқали маҳалла ва қишлоқларда ахборот компанияларни ўтказадилар.
Фаолият давомидаги ютуқ ва камчиликлар “Биргаликда биз – кучмиз!” дастурининг вилоят волонтёрлари Қурултойида муҳокама этилади. Навоий вилоятида волонтёрлар ҳаракатини ривожлантириш стратегияси – Қурултойнинг асосий қабул қилинадиган ҳужжати ҳисобланади.
Лойиҳа натижалари:
4000дан ортиқ ишсиз ёшлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқий билимини оширади;
Навбаҳор тумани ҳокимият органлари билан мулоқот шахсий ва маҳалладаги муаммоларни ҳал этиш бўйича ишончни мустаҳкамлайди; Волонтёрларнинг давлат структуралари билан ҳамкорлик қилиш натижасида аҳолининг ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги фаоллигини оширади ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этишдаги жамоатчилик назоратини кучайтиради; маҳаллий Давлат дастурларининг ижроси бўйича жамоатчилик назоратини оширади.
Кўрилганлар сони: 2980