Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоийда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида аёллар спорт фестивали ўтказилди. 

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда спорт билан мунтазам шуғулланаётган хотин-қизлар жамоалари иштирок этди. 

Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замонавий шароит яратиш борасида изчил ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. “Соғлом она – соғлом бола” концепцияси асосида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Тиббиёт тизими тубдан ислоҳ қилиниб, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мақсадида хотин-қизларни спортга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Фестивалда Навоий шаҳри жамоаси биринчи, Конимех тумани спортчилари иккинчи, қизилтепалик хотин-қизлар учинчи ўринни эгаллади. 

– Бундай тадбирлар хотин-қизларни спортга кенг жалб этиш ва улар ўртасида спортни янада оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди Малика Турсунова. – Бугун жамоамиз биринчиликни қўлга киритганидан хурсандмиз. Спортнинг волейбол тури бўйича машғулотларда мунтазам иштирок этганимиз ғалабамизни таъминлади. 

Нуриддин Раҳимов, ЎзА

Кўрилганлар сони: 5937