Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимиз ҳудудида жами 177 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, ушбу ҳодисаларда ҳалок бўлган фуқаролар сони 63 нафарни, жароҳатланганлар эса 137 нафарни ташкил этган. Бу ўтган йилги кўрсаткичларга нисбатан 6 тага камайган. Бироқ, шу билан бир қаторда, йўл-транспорт ҳодисалари шаҳар-туманлар кесимида 2019 йилги кўрсаткичлар билан солиштирилганда Навоий шаҳри ва Хатирчи туманида 7 тага, Қизилтепа туманида 1 тага, Конимех туманида 6 тага ошган.

Ушбу кўнгилсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинганда, тезликни белгиланган меъёридан ошириш, пиёдалар йўлкасида пиёдага йўл бермасдан ҳаракатланиш, маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, қарама-қарши йўналишга чиқиб қувиб ўтиш, чарчоқ туфайли рулда ухлаб қолиш, сетофор ишораларига риоя килмаслик ташкил этган.

Ўз навбатида, пиёда ва велосипедчилар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари 51 фоизни ташкил этган. Шунингдек, ҳайдовчиларнинг эътиборсизлиги ва арзимас хатолари оқибатида ҳам кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлмоқда.

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи

 

Кўрилганлар сони: 350