Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий шаҳридаги “Тарона” тантаналар уйида ногирон ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар учун 8 март Халқаро хотин-қизлар айёми муносабати билан байрам дастурхони ёзилди. Тантанага вилоятнинг барча ҳудудларидан 300 нафарга яқин хотин-қиз таклиф этилиб, уларни вилоят ҳокими байрам билан муборакбод этди.

Вилоят ҳокими ўз сўзида мамлакатимиз раҳбарининг “Бундан буён Ўзбекистонда биронта ҳам аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди”, деган иқтибосларининг мазмун моҳиятига тўхталар экан, жорий йилда турмуш шароити оғир бўлган аёллар ҳамда ёлғиз онаси қарамоғида ўсган қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида республика бюджетдан 210 миллиард сўм маблағ ажратилиши, бошпанаси бўлмаган аёлларни ижара асосида “ижтимоий уй-жойлар” билан таъминлаш учун юртбошимиз ташаббусига кўра 211 миллиард сўм йўналтирилиши ҳамда боқувчисини йўқотган ҳамда ўзгалар парваришига эҳтиёжманд бўлган хотин-қизларга моддий ёрдам бериш ва малакали тиббий ёрдамга муҳтож аёлларни даволаш учун қўшимча равишда 110 миллиард сўм ажратилишини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда 12 нафар аёлга ногиронлик аравачаси, 12 нафар хотин-қизга бепул даволанишлари учун ордер, 3 нафарига эса саломатлигини тиклашлари учун саноторийларга йўлланма ҳамда ўз бошпанасига эга бўлмаган 4 нафар аёлга уй-жойларнинг сертификатлари топширилди. Шунингдек, ОТМларида таҳсил олаётган 25 нафар талаба қизга шартнома тўловларининг махсус сертификатлари тақдим этилди.

Тантанага ногирон санъаткор Дилдора Кунузоқова раҳбарлигидаги жамоа ва вилоят бадиий ҳаваскорлик гуруҳларининг байрам концерт дастури завқу шавқ улашди.

Темур ЭШБОЕВ

Кўрилганлар сони: 2074