Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Куни кеча вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Бобомуродов “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида ахборот берди.

2021 йилда Навоий вилояти туман (шаҳар)ларида 265 та маҳалланинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жами 985,4 млрд сўмлик ишлар бажарилади.

Жумладан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш учун 15 та қишлоқ ва 5 та маҳалла танлаб олинди.

Ушбу танлаб олинган қишлоқ (маҳалла)ларда “Темир дафтар”га 30 та оила (вилоятдаги улуши – 0,009 фоиз), “Аёллар дафтари”га 916 нафар аёллар (улуши – 0,09 фоиз) ва “Ёшлар дафтари”га 1478 нафар ёшлар (улуши – 0,15 фоиз) киритилган.

Бундан ташқари, ҳудудларни баҳолаш натижаларига кўра, барча туман ва шаҳарлар бўйича 13 та оғир қишлоқ (маҳалла) аниқланган.

Юқоридагиларга асосан, ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаларини яратиш, қишлоқлар (маҳаллалар)нинг архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жорий йилда қуйидаги ишлар амалга оширилади.

  1. Ички йўлларни яхшилаш (217,1 млрд сўм) доирасида 216 та қишлоқ ва маҳаллада жами 430,5 км йўллар таъмирланади, жумладан, 175,4 км йўлда асфальтбетон ва 255,2 км тупроқ йўлда шағал ётқизилади. Натижада, вилоятдаги 7,5 фоиз ички йўлларнинг аҳволи янада яхшиланади.
  2. Ичимлик суви таъминотини ва оқова сув тармоқларини яхшилаш (59,3 млрд сўм) бўйича 23 та қишлоқ ва маҳаллада жами 407,2 км тармоқ қурилиб, реконструкция қилинади. Натижада, 73,4 минг нафар аҳолининг (18,3 минг та оила) ичимлик суви таъминоти яхшиланишига эришилади.
  3. Ирригация тизимини ривожлантириш (12,1 млрд сўм) доирасида 20 та қишлоқ ва маҳаллада жами 9,7 км ирригация тармоқларида ҳамда 4 та суғориш қудуқларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Натижада, 63,5 минг гектар майдоннинг сув таъминоти яхшиланади.
  4. Электр таъминотини яхшилаш (40,1 млрд сўм) бўйича жами 986,8 км электр тармоқлари тортилади ва алмаштирилади, 210 та транформатор ўрнатилади ва алмаштирилади, 27205 та таянч ускуналари ҳолати яхшиланади. Натижада, 128 та қишлоқ ва маҳалла аҳолисига (364 минг нафар) электр энергияси барқарор етказиб берилади.
  5. Газ таъминотини яхшилаш (1,7 млрд сўм) бўйича жами 49,6 км газ тармоқлари ҳамда 96 та газ тақсимлаш пункти таъмирланади, аҳолига 233 та газ баллони етказиб берилади. Натижада, 31 та қишлоқ ва маҳалла аҳолисининг (28,7 минг нафар) газ таъминоти яхшиланади.
  6. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида барча ҳудудлар сифатли алоқа ва интернет хизматлари билан қамраб олинган.
  7. Ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш (193 млрд сўм) доирасида 12 та қишлоқ ва маҳаллада 13 та боғча, 24 та қишлоқ ва маҳаллада 24 та мактаб, 8 та қишлоқ ва маҳаллада 8 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади. Натижада, 10 минг нафар аҳолига таълим ва тиббий хизматлар кўрсатиш даражаси ошади.
  8. Маҳалла ва маданият объектларини ривожлантириш (82 млрд сўм) бўйича 12 та маҳалла биноси, 34 та маҳалла гузари ҳамда 5 та маданият маркази қурилади ва таъмирланади.
  9. Чиқиндилар билан ишлаш (189 млн сўм) инфратузилмасини яхшилаш доирасида 11 та қишлоқ ва маҳалладаги 12 та чиқиндихона яхшиланиб, жойларга 45 та янги турдаги модул, контейнер ва урналар ўрнатилади.
  10. Ҳудудларни ободонлаштириш доирасида қишлоқ ва маҳаллларда кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади.
  11. Туман марказлари ва шаҳарларнинг архитектура қиёфасини яхшилаш (75,1 млрд сўм) доирасида 24,1 км йўллар, 41,7 км пиёдалар йўлачаси, 38,1 км велосипед йўлакларида қурилиш-таъмилаш ишлари бажарилади.
  12. Аҳолини оммавий спортга жалб қилиш (5,5 млрд сўм) бўйича 45 та қишлоқ ва маҳаллада жами 42 та спорт майдончаси (“ворк-аут”), 47 та болалар ўйин майдончаси ташкил этилади. Натижада, 105 минг нафар аҳолининг спорт билан шуғулланиши учун зарур шароитлар яратилади.
  13. Уй-жой фондини ривожлантириш (121,5 млрд сўм) бўйича 20 та қишлоқ ва маҳаллада жами 3525 та якка тартибдаги ва 30 та кўп квартирали уй-жой таъмирланади, 500 та якка тартибдаги янги уй-жой қурилади ва реконстркция қилинади. Натижада, 16,2 минг нафар аҳолининг уй-жой шароити яхшиланади.
  14. Ҳудуддаги 6 та туризм объектларининг инфратузилмаси яхшиланади ҳамда мазкур мақсадлар учун 92,4 млрд.сўм сарфланади. Жумладан, инфратузилмани ривожлантириш доирасида 53 км йўллар (40,0 млрд сўм)  таъмирланади, 4 км пиёдалар ва велосипед йўлаклари (4,5 млрд сўм) барпо этилади ҳамда қурилиш ва реставрация ишлари (47,9 млрд сўм) ишлари олиб борилади.
  15. Савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа бозор инфратузилмасини яхшилаш (6,7 млрд сўм) доирасида 13 та савдо мажмуаси, 15 та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, 4 та кичик турдаги ишлаб чиқариш ва 2 та бошқа объект барпо этилади ва таъмирланади. Натижада, янги иш ўринлари ҳисобига 70 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Бундан ташқари, жорий йилда ҳудудда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳолига 285 млрд сўм кредитлар ажратилади ва камида 4500 та тадбиркорлик субъекти фаолияти ташкил этилади.

  1. Ҳудуддаги 7 та кичик саноат зонаси фаолиятини ривожлантириш (98,9 млрд сўм) доирасида 17,1 км йўл, 19 км ичимлик суви ва оқова сув, 45,3 км табиий газ ва 23,4 км электр инфратузилмаси яратилади. Натижада, умумий қиймати 336,9 млрд сўмлик 178 та лойиҳа амалга оширилиб, 3026 та янги иш ўрни ташкил этилади.
  2. Умуман олганда, жорий йил 1 октябрга қадар 985,4 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланади. Бунда, уларни молиялаштиришга:

Жумладан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида (90,2 млрд.сўм):

а) республика бюджетидан – 29,3 млрд сўм (32,5 фоиз);

б) маҳаллий бюджетдан – 29,3 млрд сўм (32,5 фоиз);

в) тармоқ корхоналари ҳисобидан – 6,4 млрд сўм (7,1 фоиз);

г) аҳоли ва тадбиркорлар ҳисобидан – 21,9 млрд сўм (24,2 фоиз);

д) кредитлар ҳисобидан – 3,3 млрд сўм (3,7 фоиз) йўналтирилади.

Бундан ташқари, мақсадли қабул қилинган дастурлар доирасида:

а) Республика бюджетидан (КСЗлар бўйича) – 82,4 млрд.сўм;

б) Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида – 253,8 млрд.сўм;

в) Ичимлик ва оқава суви таъминотини ривожлантириш дастури доирасида – 42,2 млрд.сўм;

г) Ички йўлларни таъмирлаш дастури доирасида - 81,3 млрд.сўм;

д) Паст кучланичли электр тармоқлари ва траснформаторларни босқичма-босқич янгилаш дастури доирасида - 34,7 млрд.сўм;

е) Газ таъминотини яхшилаш тармоқ дастурлари доирасида -783 млн.сўм;

ё) Туман марказлари архитектура қиёфасини ривожлантириш дастури доирасида - 75,1 млрд.сўм;

ж) Туризм қишлоқлари инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида - 92,4 млрд.сўм;

з) Янги тартибдаги уй-жойларни қуриш дастури доирасида - 105,0 млрд.сўм;

и) Маҳаллий бюджетдан маҳаллар ва бошқа инфратузилмаларни ривожлантириш учун - 55,7 млрд.сўм;

й) Тадбиркорлар, аҳоли ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан – 71,7 млрд.сўм.

  1. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида танлаб олинган қишлоқ ва маҳаллаларда “Темир дафтар”га киритилган 30 та оиладан 30 таси, “Аёллар дафтари”даги 916 нафар аёлдан 916 нафари, “Ёшлар дафтари”даги 1478 нафар ёшлардан 1478 нафари доимий даромад манбалари билан таъминланади ва ушбу дафтарлардан чиқарилади.

Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги истиқомат қилаётган 67,9 минг нафар аҳолининг барчаси бўйича тиббий хариталар тўлиқ шакллантирилади.

Кўрилганлар сони: 2774