Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоятда 2021 йил ҳосили учун 2020 йилнинг август-сентябрь ойларида тўқсонбости усулида 286 гектар очиқ майдон ва боғ орасига пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда ноябрь-декабрь ойларида 1841 гектарга экспортбоп сабзавот, жами 2127 гектар майдонга тўқсонбости усулида экинлар экиш режалаштирилган.

 

Хусусан, экинлар парваришидаги техникалар учун 1 миллиард 608 миллион сўмлик 223 тонна ёқилғи-мойлаш материаллари, 4 миллиард 239 миллион сўмлик 0,6 тонна азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар захираси зарурлиги ҳисобга олиниб, уларни етказиб бериш ҳозирлиги кўрилмоқда.

 

Август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда ноябрь-декабрь ойларида тўқсонбости усулида экспортбоп сабзавот экинларини экиш ҳисобига жами 48 минг 526 тонна миқдорида озиқ-овқат учун зарур маҳсулотлар етиштирилади. Шундан 4 минг 513 тоннаси экспортга ва 44 минг 13 тоннаси аҳоли ва бозорларга етказиб берилади.

 

 

 

Кўрилганлар сони: 2521