Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Биргина ўтган 2019 йил давомида вилоятда хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган ҳудудий лойиҳалар бўйича 130,4 млн. АҚШ долларига тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Агар, 1991-2018 йилларда вилоятда ҳудудий хорижий инвестиция дастурлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар 98,6 млн. АҚШ долларини ташкил этганлигини инобатга олсак, бу борада сўнгги йилларда сезиларли ўсишга эришилганлигини кўриш мумкин.

Вилоятга киритилган инвестициялар асосан Хитой, Туркия, Германия, Жанубий Корея, Россия Федерацияси, Эрон Буюк Британия, Канада каби давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

Инвестициялар асосан саноатнинг қурилиш материаллари, электротехника маҳсулотлар, текистиль ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишига, шунингдек қишлоқ хўжалигининг боғдорчилик ва иссиқхона такшил қилиш ҳамда балиқчилик, паррандачилик ва чорвачилик тармоқларига йўналтирилган.

Ўтган йил давомида вилоятда 375 га яқин хорижлик инвесторлар ва дипломатик корпус вакиллари билан учрашувлар ўтказилган ҳамда қатор келишувларга эришилган.

2018 йилда вилоятда жами 41 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ташкил этилган бўлса, 2019 йил давомида бу кўрсаткич 120 тани ташкил этди.

Албатта, хорижий инвестицияларни жалб қилинишида божхона органларида яратилган қулайликлар ҳам ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Хусусан, божхона органларида хавфни бошқариш тизими жорий этилиши натижасида божхона назорати ва расмийлаштируви учун сарфланадиган вақтни сезиларли даражада қисқартиришга эришилди. Масалан, авваллги йилларда битта импорт божхона юк декларациясини расмийлаштириш учун ўртача 9 соат 43 дақиқа вақт сарфланган бўлса, 2019 йилда бу вақт 3,5 баробарга қисқарди. Худди шундай, экспортда ҳам божхона расмийлаштируви вақтини 3 баробарга қисқартиришга эришилди

Бундан ташқари, жорий йилдан бошлаб ишга туширилган “Ягона дарча” божхона ахборот тизими натижасида экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш учун талаб этиладиган рухсатнома ва сертификатлар учун сарфланадиган вақт ва маблағ харажатларини янада қисқартириш кўзда тутилган.

Шунингдек, 2019 йил давомида ҳудудий инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинган технологик асбоб-ускуналарга нисбатан 17 млрд сўмдан ортиқ божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилган. Бунинг натижасида тежалган маблағ эса инвесторлар томонидан янги лойиҳаларни ишга туширишга сарфланмоқда.

Энг асосийси, Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан инвесторлар билан мунтазам равишда сайёр учрашувлар ташкил этилган ҳолда, уларнинг фаолиятида мавжуд муаммолар ечимида амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Албатта, бу каби чоралар вилоятга киритилаётган инвестициялар ҳажмини янада оширишда ўзининг ижобий самарасини беради.

Кўрилганлар сони: 875