Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бу ҳақида Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари ўттизинчи сессиясида маълум қилинди.

Сессияда вилоят ҳокими ўринбосарларининг 2021 йил якуни бўйича ҳисоботлари тингланди. Чунончи, Навоий вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари в.б – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Т. Атамуродовнинг таъкидлашича, 4 минг 835 та тадбиркорлик субъекти янгидан ташкил этилиб, бу борадаги режа ортиғи билан бажарилган. Муҳими, бунинг натижасида 18 минг 600 дан зиёд иш ўринлари яратилди.

Навоий вилоят ҳокими ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи К. Ҳасановнинг ҳисоботида қайд этилишича, хорижий инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва яратилган қулай шарт-шароитлар натижасида ўтган йил якуни билан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва давлат кафолати остида бўлмаган хорижий кредит маблағлари иштирокидаги жами 88 та лойиҳа ҳисобига 173,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестициялар ўзлаштирилган. 2021 йилда амалга оширилган экспорт ҳажми 2020 йил билан солиштирилганда 44,8 млн. долларга ортиғи билан бажарилиб, 133 фоиз ўсишга эришилди.

Сессияда вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш — Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи С.Мирзаев ҳам ҳисобот берди. Унда 2021 йил давомида туризм ва спорт соҳаларидаги янги барпо этилган 10 та туризм намойиши ва 85та спорт объектлари ҳисобига 490 та янги иш ўринлари яратилгани таъкидланди.

Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Я.Душановнинг маълум қилишча, ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 2021 йилда жами 363 та объектда, жумладан 13 та боғча, 224 та мактаб, 13 та тиббиёт ҳамда 113 та бошқа ижтимоий соҳа муассасаларида қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ушбу мақсадларга 312 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган.

Вилоят бўйича 3-7 ёшдаги болаларнинг 84,0 фоиз (республикада 1-ўрин), мактабгача тайёрлов тизими билан 6 ёшли болалар эса 87,7 фоизга (республикада 1-ўрин) мактабгача таълим билан қамраб олинди. Бундан ташқари давлатимиз раҳбарининг Финляндия таълим соҳасидаги тажрибасини ўрганиш бўйича берган топшириғига асосан, 2030 йилгача вилоятнинг 10 минг нафарга яқин ёшларини Финляндия давлатида ўқитиш ва касбга тайёрлаш бўйича келишувга эришилди. 2021 йил август ойида гранд соҳиби бўлган 8 нафар ўқувчи-ёшлар Финляндияга ўқишни давом эттириш учун юборилди. Шунингдек, 91 нафар етим бола уй-жой билан таъминланди.

Сессияда жорий йилдаги режаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, жорий йилда 20 та янги оилавий поликлиника ва шифокорлик пункти ташкил этилиши, Хатирчи, Нурота, Навбаҳор ва Конимех туманларида мобиль боғчалар фаолияти йўлга қўйилиб, мактабгача таълим хизматини бепул амалга оширишга имкон яратилиши, Ғозғон шаҳри, Томди, Учқудуқ, Конимех ва Нурота туманлари учун боғча тўлови 2 бараварга камайтирилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, вилоятда 8 та янги мактаб қуриш, 62 тасини таъмирлаш ҳисобига мактаблар қувватини 22 минг ўқувчи ўрнига ошириш, Навоий давлат педагогика институти қувватлари 6 минг ўринга кенгайтирилиши, вилоятда олий таълим билан қамров даражасини 37 фоиздан 60 фоизга кўтариш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Хатирчи туманининг “Тамабаҳрин” маҳалласидаги 22-мактаб негизида аниқ фанлар чуқур ўқитиладиган ихтисослашган мактаб-интернат ташкил этилиши белгиланган.

Сессия ZOOM платформасида ўтказилган бўлса-да, ҳар бир ҳисобот депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

 

 

Кўрилганлар сони: 3044