Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, 2020 йил 14 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 17 нафар эканлиги қайд этилмоқда.
Жумладан, Зарафшон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида инфекцяи аниқланган 15 нафар бемор даволанаётган бўлса, бир неча кун аввал икки нафар (она-бола) бемор буткул тузалиб, реабилитацияга жўнатилган эди.
Айни пайтда вилоят бўйича 2427 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 1822 нафари уй шароитида, 605 нафари эса стационар назоратдагилардир.
Карантиндагиларнинг асосий қисми Зарафшон шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Яъни, 1095 нафар киши умумий карантинда бўлса, шундан, 558 нафари стационар, 537 нафари эса уй шароитида карантинга олинди.
Навоий шаҳрида эса 25 нафар аҳоли стационар ҳамда 26 нафари уй шароитида карантинга олинган.
Хатирчи туманида ҳам 22 нафар фуқаро стационар карантинда бўлиб турибди.
Бундан ташқари Кармана туманида 57 нафар, Навбаҳор туманида 348 нафар, Нурота туманида 242 нафар, Қизилтепа туманида 587 нафар, Учқудуқ туманида эса 13 нафар, Томди туманида эса 12 нафар фуқаролар уй шароитида карантинга олинган.

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 3013