Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятидаги  умумтаълим мактабларида 200 минг нафарга яқин ўғил-қиз салкам 18 минг нафар устоз ва мураббийлардан сабоқ олишиб, илм сирларини ўрганмоқдалар.Таълимнинг эндиликдаги миллий тикланишдан жадал юксалиш босқичида устозлар заҳмати туфайли бир қатор вилоят ёшларида иқтидор имкониятлари очилиб, бугун вилоят  ёшлари ўндан ошиқ мамлакатларнинг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олмоқдалар.

Эътироф этиш жоизки, сўнгги 3 йил давомида таълим муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 255,2 млрд.сўм маблағ йўналтирилганлиги соҳага ва ёш авлод камолотига қаратилган юксак эътибордан далолат беради.

Навоий вилоятида ҳам 1 октябрь –Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Республикамиз Президенти Фармонига кўра меҳнатда намуна кўрсатган, ўз касбининг фидойиси бўлган, ёш авлодни истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаган 9 нафар навоийлик ўқитувчи ва мураббийларга Ватаннинг юксак мукофотларини топшириш тантаналари бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз раҳбарининг Устоз ва мураббийларга байрам табриги ўқиб эшиттирилиб, бугун соҳада улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани мамнуният билан эътироф этилди. Чунончи, биргина жорий  йилда 15 та умумтаълим мактабининг инвестицион ҳамда 26тасининг эса “Обод қишлоқ” дастурлари асосида мутлақо янги қиёфа касб этганлиги шулар жумласидандир. Шунингдек, вилоят ўқитувчи ва мураббийларининг фидокорона меҳнати  туфайли  “Фан олимпиада”си кўрик-танловининг Республика босқичи натижаларига кўра Навоий вилояти умумжамоа ҳисобида мамлакатимизда  фахрли 2-ўринни қўлга киритгани таъкидланди. Анжуманда сўз олганлар республикамизда масъулиятли меҳнатлари муносиб тақдирлангани,  устозга эҳтиром умумхалқ байрами миқёсига кўтарилганлиги,   ўқитувчи ва мураббийларни  моддий ва маънавий рағбатлатлантириш,  ғамхўрлик кўрсатиш давлатимиз ва ҳукуматимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бири сифатида белгиланганлигидан миннатдор эканлигини изҳор этдилар. 

Соҳада ва спортда бир қатор ютуқларга эришгани учун  спортнинг эркин кураш тури бўйича Қозоғистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритиб, 2020 йил Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган олимпия ўйинларига иштирок этиш учун лицензияни қўлга киритган Ҳасанбой Раҳимовга  “Нексия”, унинг мураббийси Тўймурод Адизов “Спарк” ҳамда битирувчиларининг  олий ўқув юртларига кириши кўрсаткичи бўйича биринчи ўринни эгаллаган Зарафшон шаҳар ХТБига  Президент совғаси сифатида Спарк автомобиллари топширилди.

Шунингдек байрам баҳона маорифга кўп йиллардан буён беминнат ҳомийлик қилиб келаётган бир гуруҳ тадбиркорлар ҳамда  ишлаб чиқариш қувватлари раҳбарлари рағбатлантирилди.

Байрам  вилоят марказидаги Алишер Навоий маданият ва истироҳат боғида умумхалқ  сайли сифатида тантана қилинди. Шу муносабат билан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан, олис ва чекка қишлоқларидан соҳа илғорлари таклиф этилиб, уларга юксак эҳтиром кўрсатилди. Чиндан ҳам  киши қалбида маърифат чироғини ёқа олган бундай инсонларнинг барчаси, албатта умумхалқнинг шарафли эътиборига муносибдир.

Шунингдек байрам муносабати билан Навоий шаҳридаги “Тинчлик ” тантаналар уйида вилоят ҳокимлигининг расмий қабули ўтказилиб, унда соҳа жонкуярлари, таълим фахрийларибиланбир пиёла чой устида суҳбат қурилди.  Устоз ва мураббийларга масъулиятли фаолиятларида  ижодий баркамоллик тиланиб, анжуман катта концерт дастури билан давом этди.

Кўрилганлар сони: 3768