Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Хабарингиз бор, 3 ой олдин Ҳиндистонлик инвесторлар вилоят ҳокими қабулида бўлган эди ҳамда Санжай Бҳан Навоий вилоятининг Ҳиндистондаги вакили этиб тайинланган эди.
Бугунги кунда ушбу вакил томонидан вилоятнинг инвеститцион салоҳиятини ошириш мақсадида бир неча инвесторларнинг вилоятимизга ташриф буюрилишига эришилди.
Бунинг натижасида вилоятда ҳиндистонлик таъсисчи компаниялар очилишига сабаб бўлди. Масалан, “Edumatters” МЧЖ, “Aaspire” МЧЖ, “Edifice-Aaspire” МЧЖ, “Sab Stones” МЧЖлар шунинг яққол мисолидир.
Яна бир янгилик яқин кунларда вилоятда 15 нафар тажрибали ҳиндистонлик шифокорлар ҳамда педагоглар делегацияси ташриф буюради.
Шунингдек, вилоятда дунёга етакчи ўринда турувчи ва бутун ўрта Осиёга хизмат кўрсатувчи 30 нафар тажрибали, сара ҳиндистонлик шифокорлардан иборат шифо маскани қуриш ҳам режалаштирилган.
Амалга оширилаётган самарали ҳамкорлик ўзининг ижобий натижаларини бериши шубҳасиз. Бу каби эзгу ва хайрли ислоҳотларнинг барчаси халқ манфаати ва аҳоли фаровонлиги учун ташланган яна бир муҳим қадамдир.
Кўрилганлар сони: 3459