Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган ва таҳсил олаётган етим, ногиронлиги бўлган, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва меҳрибонлик уйида тарбияланган талабалар ўртасида «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи таълим гранти» лойиҳаси ташкил этилган. Ушбу лойиҳа доирасида Навоий вилоятида ҳам 9 нафар талабанинг тўлов-шартномаларининг 50 фоизи тўлаб берилди.

Навоий давлат кончилик институтининг 5 нафар ҳамда педагогика институтининг 4 нафар талабаларига берилган бу имконият — ёшларнинг муносиб таълим-тарбия олишига кўмаклашиш, ижтимоий ҳимояга мухтож ёшлар катламини моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ҳамда иқтидори ва фаоллигини рағбатлантиришдан иборат.

Кўрилганлар сони: 4054