Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Расулуллоҳ с.а.в. бир куни бозорда буғдой сотиб турган кишининг буғдойига муборак қўлларини тиқиб кўрсалар, буғдойнинг таги нам экан. Шунда: “Бу қандай бўлди?” деб сотувчига эътироз билдирдилар. Сотувчи эса: “Ҳозир ёмғир ёғиб ўтган эди, шунинг учун нам текканини тагига қўйган эдим”, деб узр айтди. Росулуллоҳ с.а.в. унга: “Нам теккани устида туравермайдими?” деб: “Кимки хиёнат қилса биздан эмас”, дедилар.

Бу ривоят эса бугунги синовли кунларда ҳар - бир сотувчи ва тадбиркорларимиз тили ва дилида бўлмоғи лозим. Зеро, ҳалол меҳнат билан топилган ризқ тотлидир.

Навоий вилояти тадбиркорлари диққатига! “Коронавирус бизнинг нархларга таъсир қилмайди”, “Биз биргаликда енгамиз” шиори остида челленжни бошлаймиз. Бугунги оғир дамларда халқимиз билан бирга бўлган тадбиркор ва  сотувчиларни қадрлаймиз. Ҳамжиҳатликда барчасини уддалаймиз ва енгамиз. Ўзбек халқи бунга қодир. Бунга тарих гувоҳ. Келажак ҳам инонмоғи лозим!

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 2771