Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

 Ижтимоий тармоқларидан бирида Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларни аттестациядан ўтказиш бўйича суҳбатдан Қизилтепа туман ДСЭНМда фаолият олиб бораётган ходим Мирали Аҳмедов ўз норозилигини билдирган.

Ушбу воқеа юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

 “Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларни танлаш ва уларни ротация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4 – банди буйича “санитария – гигиена” ёки “эпидемиология” мутахассислиги буйича олий тиббий маълумоти бўлган ва камида 5 йил иш стажига эга булган, 6-банди талаблари асосида Республика комиссиясига Вилоят СЭО маркази томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар бўйича Қизилтепа туман Санитария эпидемологик осойишталик маркази бош врачлигига умумий эпидемиология магистри, иккинчи тоифали врач-эпидемиолог (8 йилдан ортик иш стажга эга) Азиза Сатторова хамда шу марказнинг эпидемиология бўлими мудири вазифасида ишлаб келаётган Мирали Аҳмедов (икки йил стажга эга) номзоди куйилганлиги сабабли суҳбат ўтказилган.

 Ушбу низомнинг 4-банди талаблари асосида давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимида камида беш йиллик иш стажига эга бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилганлиги сабабли, Мирали Аҳмедов номзоди бош врачлик ловозимига ишчи комиссия томонидан тавсия этилмаган.

 Бугунги кунда Мирали Аҳмедов Кизилтепа туман санитария эпидемологик осойишталик марказига иш фаолиятини давом эттиришда тўлиқ ҳуқуқи борлиги ва бор билим ва кўникмаларини амалиётга кўллашга хамда иш самарадорлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшишга хеч кандай тўсқинлик йўқлиги билдирилади.

Навоий вилояти СЭО маркази

Кўрилганлар сони: 3487