Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг телеграм саҳифасида мактаб битирувчиларининг ОТМларга кириш кўрсаткичлари бўйича рейтингни эълон қилди.

 Унга кўра, Навоий вилояти рейтингда энг юқори ўринни эгаллади. Жорий йилда вилоятда 13 044 нафар мактаб битирувчисидан 3 881 нафари турли ОТМлар талабасига айланган.

 

Республика бўйича 2019 йилга нисбатан 3,3 фоиз кўпроқ мактаб битирувчиси талаба бўлган.

 

Рўйхатга суперконтракт ҳамда янги очилаётган хусусий ва хорижий университетлар қабуллари натижалари киритилмаган. Ҳудудлар кўрсаткичида йил якунигача қўшимча ўзгаришлар бўлиши мумкин.

 

Таъкидланишича, битирувчилари ОТМга умуман кирмаган мактаблар сони деярли 3 баробарга камайган.

Кўрилганлар сони: 2569