Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят ҳоким К.Турсунов бугун 16 ноябрь куни Навбаҳор туманида иккита ҳудудда аҳоли билан бевосита учрашиб, уларнинг жойлардаги мавжуд муаммолар, таклиф ва тавсиялари билан яқиндан танишди.
Дастлаб, Навбаҳор тумани Қалқон қишлоғидаги 9-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган сайёр қабулда 100 нафарга яқин аҳолининг турли тоифадаги вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда бир қатор масалалар ўртага ташланди.
Кескантерак маҳалласида ташкил этилган учрашувда ҳам 70 нафардан ортиқ маҳалла фаоллари, пенсионер-нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этишди
Ҳар иккила сайёр қабулда ҳам турли масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, жойларда тадбиркорларга кредит маблағлари ажратилишида юзага келган айрим тушунмоқвчиликлар, “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларнинг сифати, шунингдек, жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда барчанинг бирдек фаол иштирок этиши ва бу сиёсий жараёнларга эътиборсиз бўлмаслик юзасидан маҳалла раислари ва маҳалла фаоллари ўзларининг таклифларини ўртага ташладилар.
Кўрилганлар сони: 3322