Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов иштирокида журналист ва блогерлар билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлигида ўтказилган анжуманда Республика босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг вилоятдаги мухбирлари, маҳаллий журналистлар ва блогерлар иштирок этди.
Унда вилоят ҳокими 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йилдаги режалар хусусида оммавий ахборот воситалари вакилларига маълумот берди.
Очиқлик ва ошкоралик руҳида ўтган анжуманда журналистлар томонидан ўртага ташланган ҳар бир саволга вилоят раҳбари томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.
Шунингдек, журналистлар томонидан билдирилган таклифлар бир овоздан мақулланди.
Анжуман сўнггида вилоят ҳокими ва журналистлар ўртасида доимий учрашувлар ташкил этишга келишиб олинди.

Кўрилганлар сони: 1260