Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун вилоят ҳокими К.Турсунов Навоий – Қоракўл мактабида ўтказилган “Билимлар куни” тадбирига ҳам иштирок этди. Тадбир давомида халқаро фан олимпиадаларида юқори ўринларни қўлга киритган иқтидорли ўқувчиларга медал ва ташаккурномалар топширилди.

Физика, математика, инглиз тили фанларини чуқур ўқитишга ихтисослашган Навоий-Қоракўл мактаб-интернати 2020 йил январь ойида ўз фаолиятини бошлаган бўлишига қарамай, бугунги кунда бир қатор Республика ва Халқаро фан олимпиадаларида иштирок этиб юқори натижаларни қўлга киритди.

Мазкур мактаб ўқувчилари бугунги кунга қадар турли фан олимпиадалари ва халқаро олимпиадаларда иштирок этиб, бир қатор диплом ва медалларни қўлга киритди. Жумладан:

Республика фан олимпиадасининг вилоят босқичида математика, физика, инглиз тили ва она тили фанларидан умумий 9 та ўринни, Қозоғистонда ўтказилган  математика фани бўйича “Жаутиков” халқаро олимпиадасида 1 та бронза медални, математика фани бўйича республикамизда ўтказилган “Қўқон” олимпиадасида 1 та бронза медални, AМC (Aмерика халқаро математика олимпиадаси) да 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза, умумий ҳисобда 5 та медални қўлга киритди. Бундан ташқари AИМО (Осиё халқаро математика олимпиадаси)да 4 та олтин, 14 та кумуш, 11 та бронза, умумий ҳисобда 29 та медалга сазовор бўлишди.

2020-2021 ўқув йилида мактабни 49 нафар битирувчиси тугатган бўлиб, илк қалдирғочларнинг барчаси 100%, нуфузли  олий таълим муассасалари талабаси бўлишга мушарраф бўлди. Шундан 39 нафари (80%) давлат гранти, 10 нафари (20%) тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинди.


Бугунги тадбир давомида вилоят ҳокими юқори синф ўқувчиларига “Мустақиллик дарси”ни ўтиб, мустақиллигимиз берган имкониятлар, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, ўқитувчи ва ёшлар учун яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, ўқувчиларга яратилган шароитлардан самарали фойдаланилиб, чуқур билим олишга, юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган фарзандлар бўлиб вояга етишишларига тилак билдирди.

Кўрилганлар сони: 2244