Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 22 февраль куни интернет ижтимоий тармоқларидан бирида  эълон қилинган “Пульмонология маркази ходимлари кўчада баклашка йиғиб юришга мажбур бўлмоқда”  сарлавҳали хабар юзасидан қўйидагиларни маълум қиламиз.

Навоий вилояти фтизиатрия ва пулмонология марказида тиббий чиқиндиларни йиғиш ва йўқотиш контейнерлари доимий равишда марказнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари эвазига сотиб олинади ва бўлимларга тарқатилади. Жумладан, 2019 йилнинг 20 декабрида "MED CLASS PLUS" МЧЖ билан бир марта ишлатиладиган контейнерлар сотиб олиш бўйича товар хом-ашё биржаси орқали шартнома тузиб сотиб олинган, ҳамда 50 дона бир марталик ишлатиладиган контейнерлар барча бўлимларга таркатилган. Бугунги кунда марказ бўлимлари етарли миқдордаги контейнерлар билан таъминланган.

Бундан ташқари, тиббий журнал ва бланкалар ҳеч қачон марказ ходимлари томонидан сотиб олинмаган, барча тиббий журналлар, бланк ва канцелария моллари доимий равишда марказнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари эвазига харид қилинади.

Жумладан, 2020 йилнинг 20 январида тиббий журнал ва бланкалар тайёрлаш бўйича конкурс асосида 5-сонли шартнома тузилган, бир йилга етарли миқдордаги тиббий ва иш юритиш журналлари, ҳамда тиббий бланкалар сотиб олиниб, марказ бўлимларига тўлиқ тарқатилган, етишмовчилик мавжуд эмас.

Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

Кўрилганлар сони: 2775