Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда туризм соҳасининг босқичма-босқич ривожланиб бориши натижасида юртимиз дунё сайёҳларининг нигоҳидаги энг гўзал масканлардан бирига айланди.

Дарҳақиқат, бугун мамлакати­мизга ташриф буюраётган хо­ри­жий меҳмонларга Ўзбекисто­нимизнинг ҳар бир ҳудудини кўз-кўз қилсак арзийди. Аслида ҳам халқимиз азалдан меҳмон­на­воз, бағрикенг бўлган. Айни пайтда юртимиз ҳақиқий маъно­да туризм индустрияси юкса­ла­ёт­ган заминга, сайёҳлик иқти­содиётнинг тез суръатларда ри­вожланаётган, энг сердаромад тармоқларидан бирига айланди.

Бугунги кунда мазкур соҳада­ги хизматлар экспорти дунёда нефть ва автомобиль саноатла­ри­дан кейин учинчи ўринни эгал­лаб турганлиги ҳам ушбу йўна­лишдаги ишларни янада жон­лан­тириш ва юксалтириш эҳтиё­жини оширмоқда. Мамла­ка­ти­миздаги янгиланишлар на­фақат туризм инфратузил­ма­сини тако­миллаштириш, балки миллий туристик хизматларни халқаро сайёҳлик бозорларига фаол олиб кириш имконини бер­­ганлиги алоҳида эътироф­лидир.

Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, Президентимиз ташаббуси билан мазкур соҳа­ни ривожлантириш ва ушбу тар­моқнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, 1999 йилда қабул қилинган "Туризм тўғрисида"ги Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси Қонуни ҳамда Ўзбе­кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 ок­тябр­даги "Ўзбекистон Респуб­ликасида туризм соҳасини яна­да қўллаб-қувватлаш ва ривож­лан­тириш чора-тадбирлари тўғ­рисида"ги қарори соҳа риво­жи­да муҳим аҳамият касб этди. Бугун юртимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий қадамжолари кўпли­ги бўйича дунёда етакчи ўнта мамлакат сафидан жой олди.

Вилоятимизда ҳам туризм со­ҳасини янада ривожлантириш мақсадида қатор ижобий иш­лар­га қўл урилмоқда. Ҳудудда бугунги кунда сайёҳларга хиз­мат кўрсатувчи 26 та меҳмон­хона мавжуд бўлиб, уларнинг 10 таси Навоий шаҳрида, 8 та­си Кармана туманида, 3 таси Ко­­ни­мех туманида, 3 таси Нур­ота туманида, 1 тадан Зарафшон шаҳри ва Учқудуқ туманларида ташкил этилган. Хусусан, улар орасидан 23 та меҳмонхонада хорижий сайёҳларга хизмат кўр­сатиш ҳуқуқини берувчи лицен­зиялар мавжуд. Таъкидлаш ке­рак­ки, бугунги кунда вилояти­миздаги мавжуд меҳмонхона­лар бир вақтнинг ўзида 1500 нафар сайёҳга хизмат кўрсатиш қувватига эга. Эътирофлиси, вилоятимизга ташриф буюра­ёт­ган хорижий сайёҳларнинг сони йил сайин ошиб бормоқда. Жумладан, 2014 йилда 6548 нафар сайёҳга хизмат кўрса­тилган бўлса, 2015 йилда улар­нинг сони 7150 нафарни таш­­кил этди ёки бу аввалги йил­га нисбатан 9,2 фоизга ош­ган­ли­гини кўрсатмоқда. Таҳ­лил­ларга эътибор қаратадиган бўлсак, вилоятимизнинг чекка ҳудудида, пурвиқор тоғлар бағ­рида жой­лашган, Нурота тумани­нинг Сентоб қишлоғидаги барча қулайликларга эга бўлган 2 та 30 ўринли ва 1 та 25 ўринга мўл­жалланган "Сентобистон", "Сен­тоб Шахи Мустафо", "Сентоб Таги Жар" меҳмонхоналарида йилдан-йилга туристлар таш­ри­фи кўпайиб бораётганлиги ҳам ҳудудимизда туризм сало­ҳияти тобора юксалаётганлиги­дан далолат беради.

— Алоҳида эътироф этиш керакки, вилоятимизда туризм соҳасининг тараққиёти мазкур соҳа билан узвий боғлиқ озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжали­ги, транспорт соҳалари истиқ­бо­лига ҳам кенг йўл очиб бер­моқда, — дейди "Ўзбектуризм" МКнинг Навоий ви­лоятидаги ваколат­ли вакили Собир Камо­лов.

— Энг аҳамиятлиси, бу ўз навбатида янги иш ўринлари яратилишига ҳам муносиб ҳис­са қўшаётир. Бугунги кунда 460 на­фардан ортиқ аҳолининг айнан мазкур со­ҳада иш билан банд­лиги бунинг ёрқин ис­бо­тидир. Туризм соҳасида хизмат қилув­чи ишчи-ходимларнинг малака­си­ни оши­риб бориш, уларнинг бу борадаги билим ва тажри­баларини мустаҳкамлаш йўна­ли­шида белгиланган тартибда қатор семи­нар­лар, ўқувлар ҳам ташкил этилиб ке­линмоқда.

Жумладан, вилоятимизда жойлашган 9 та меҳмонхонанинг 14 нафар ходими "Ўзбек­ту­ризм" компаниясининг консалтинг ил­мий-ўқув маркази томонидан 2 ҳафталик қай­та тайёрлаш курсларида малакасини оши­риб, тегишли сертификатларга эга бўл­ди. 2015 йилда вилоятимизда туризм соҳаси бўйича 9,1 миллиард сўмлик ту­ристик хизматлар экспорти амалга оши­рилиб, белгиланган режа 112,6 фоизга ба­жа­рилди. 2016 йилда эса жами 11,2 мил­лиард сўмлик туристик хизматлар кўрсати­лиши режалаштирилган.

Вилоятимизда босқичма-босқич меҳмон­хо­налар қуриш борасидаги ишлар салмоғи ҳам йилдан-йилга ошиб бораяпти. Биргина 2015 йилда тадбиркорлик субъектлари томонидан Кармана туманида 25 ўринли "Hostel Karmana", 15 ўринли "Само юлдузи" ҳамда Конимех туманининг "Айдаркўл" та­биий сув ҳавзаси бўйида "Golden Safari" МЧЖ томонидан 60 ўринли ўтов лагери қурилиб, фойдаланишга топширилгани фикримизнинг тасдиғи ҳисобланади. Шу­нингдек, мазкур ҳудуддаги яна бита80 ўрин­ли ўтов лагери қайта таъмирланиб, 120 ўринлига айлантирилди. Ушбу меҳмон­хо­наларнинг фаолияти йўлга қўйилиши на­тижасида 20 та янги иш ўрни ҳамда қў­шим­ча равишда 100 нафардан ортиқ меҳ­мон ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш имкони пайдо бўлгани ҳам амалий ишларнинг уз­вий давомидир. Навбаҳор туманидаги "Сармишсой" дарасида хорижий сайёҳлар­га хизмат кўрсатиш учун "Навоий Техно Пла­нет" МЧЖ томонидан 2014 йилдан 2018 йил­га қадар жами 200 ўринли 45 та замонавий коттеж қурилиши режалаштирилганлиги ҳам бу йўналишда узоққа мўлжалланган ис­тиқболли лойиҳалар амалга татбиқ эти­ла­ёт­ганлигининг ифодаси саналади. Хусусан, тадбиркорлик субъекти томонидан ўтган 2015 йилда 4 та коттеж қурилиб, фойдала­ниш­га топширилган бўлса, жорий йилда эса яна 11 та объект бунёд этилиши режа­лаш­тирилган.

Бугун хорижий сайёҳлар нигоҳи юрти­миз­нинг бетакрор табиати, бебаҳо маъна­вий меросига қадалган экан, яратилаётган қулай инфратузилма сайёҳлик салоҳияти тобора юксалиб боришига, бу эса иқтисо­диётнинг ажралмас қисми сифатида аҳо­ли­нинг турмуш фаровонлигини яхшилашга, соҳанинг янада тараққий этишига муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Отабек АСЛОНОВ,

вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари,

вилоят ҳокимининг матбуот котиби.

Кўрилганлар сони: 1374