Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров саховатли тадбиркорлар билан ҳамкорликда шаҳарда истиқомат қилаётган 20 нафардан ортиқ эҳтиёжманд ва муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида уларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасини тарқатди.
Қувонарлиси, муқаддас Рамазон ойида бу каби хайр-саховат тадбирларининг кўлами янада кенгайиб бормоқда.
Таъкидлаш жоизки, муҳтарам Юртбошимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурдилар.
Бу ташаббус бугун халқимизни янада жипслаштирмоқда. Энг муҳими, бу ташаббус камбағалликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этаяпти.

Кўрилганлар сони: 2973