Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кўринмас офат – коронавирус пандемиясининг дунё бўйлаб кенг тарқалаётгани барча давлатлар қатори, бизнинг мамлакатимизга ҳам ўзининг иқтисодий таъсирини кўрсатмоқда.

Пандемия туфайли соат сайин, кун сайин ўзгараётган вазият мамлакатимиз аҳолиси бандлигини таъминлаш ва муҳтож оилаларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича қўшимча чоралар кўришни кун тартибига қўймоқда.

Жаннатмакон юртимизда коронавирус сабабли юзага келадиган муаммоли масалалар олдиндан баҳоланиб, Президентимиз бошчилигида ҳаётий муҳим қарорлар қабул қилинаётгани туфайли касаллик нисбатан енгил кечаяпти. Бу эзгу ишларнинг замирида ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам одамлар турмуш фаровонлигини, саломатлигини кўз қорачиғидек асраш масаласи ётибди. Муҳтарам Юртбошимиз томонидан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилди. Бу ташаббус мавжуд вазиятни яхши тушунган халқимиз, жамоатчилигимиз томонидан кўтаринки руҳда ва қизғин кутиб олинди.

Шу ўринда, Давлатимиз раҳбари айтиб ўтганидек, давлат ўз навбатида саховатпеша тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, уларга солиқ, лизинг, кредит тўловлари, зарур ресурслар билан таъминлаш бўйича турли имтиёз ва преференциялар беради.

Айни пайтда Навоий шаҳрида ҳам Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида “Саховат ва кўмак” жамғармаси тузилиб, бу жамғармага келиб тушган маблағлар коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга ёрдам беришга йўналтирилмоқда. Бу ташаббусдан илҳомланиб, саховатпеша тадбиркорларимиз камбағал оилаларга кўмаклашиш бўйича ишларни якдиллик ва ўзаро ҳамжиҳатлик асосида олиб бормоқдалар.

Хусусан, Навоий шаҳрида ҳам ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳолини номма-ном аниқлаб, шакллантирилган рўйхатлар асосида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишлар манзилли йўлга қўйилмоқда. Айни пайтда Навоий шаҳри маҳаллалари кесимида 1181 та камбағал оилалар аниқланиб, уларга ихтиёрий ёрдам бериш ташаббуси билан чиққан саховатпеша тадбиркорлар бириктирилди.

Муборак айём - Рамазон ҳайити муносабати билан Навоий шаҳар ҳокимлиги томонидан янги хайрли ташаббусга қўл урилди. Навоий шаҳридаги 10 йирик савдо мажмуаси, “Саховат” бозори масъулияти чекланган жамияти савдо нуқлари ҳамда шаҳардаги мавжуд 31 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги биттадан савдо дўконларида “Саховат ва кўмак бурчаги” ташкил этилди.

“Имкониятингиз бўлса қўйинг, зарурият бўлса олинг” ҳамда “Барчамиз савоб иш қилишга ҳақлимиз” шиорлари остида ташкил этилган ушбу бурчакларда саховатпеша инсонларимиз озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим этишлари, зарурати бор юртдошларимиз эса улардан бепул олишлари имконияти яратилди. Қувонарли жиҳати, Давлатимиз раҳбарининг халқ манфаатларини кўзлаб қилган хайрли даъватига лаббай, дея жавоб бераётган, хайр-саховатда бошқаларга ўрнак бўлаётган тадбиркорларимиз сафи бошқа ҳудудларда бўлгани каби Навоий шаҳрида ҳам кенгайиб бормоқда. Шу маънода, Президентимиз томонидан эътироф этилган улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бобомизнинг “Саховатли инсоннинг бошига жаннат дарахтлари соя солади” ҳамда муқаддас китобларимизда айтилган: “Яхшиликнинг мукофоти – фақат яхшиликдир”, деган пурмаъно сўзлари барчамизни руҳлантирмоқда. Бундай синовли кунларда Навоий шаҳри аҳолиси, саховатпеша тадбиркорлари ўзларининг ҳимматлари билан бундай хайрли тадбирдан четда турмаяптилар.

Зеро, ҳамжиҳатлик, бирдамлик ҳар қандай офатни бартараф этишнинг энг муҳим мезони саналади.

Кўрилганлар сони: 927