Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Куни кеча Навоий шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Навоий савдо комлекси” буюм бозори ҳамкорлигида ҳам “Кўчма бозор”лар фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳар бирига 27 турдаги кийим-кечак ва аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган хўжалик моллари жамланган махсус автотранспорт воситалари Навоий шаҳридаги 31 та маҳалла фуқаролар йиғинлари томон йўлга отланишди.
Мазкур “Кўчма бозор”лар маҳаллалар ҳудудида арзонлаштирилган маҳсулотлар савдосини амалга оширмоқда.
Бу эса ўз-ўзидан карантин даврида аҳолига яратилган қулайлик ҳамда уларнинг уйда қолиб рўзғор учун зарур хўжалик молларини ўз ҳудуларидан савдо қилишларига замин яратмоқда.

Бу фаолиятни яна давом эттириш кўзда тутилган. 

Кўрилганлар сони: 2769