Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугунги кунда вилоятимизда банд бўлмаган, ишсиз фуқароларни қайта касбга тайёрлаш бўйича Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди.
Ушбу ўқув курслари “Тикувчилик”, “Компьютер оператори”, “Электр станциялари ва электр тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва монтаж қилиш бўйича электромантёр”, “Пайвандлаш ишлари (механик) техниги” йўналишларида олиб борилаяпти.
Айни пайтда қисқа муддатли ўқув курсларида вилоятимиз бўйича 323 нафар фуқаролар касб ўрганаётган бўлса, уларнинг 126 нафари Навоий шаҳри аҳолиси ҳиссасига тўғри келади.
Энг эътиборлиси, бу курслар бепул, таҳсил олувчиларга эса белгиланган тартибда стипендия ҳам берилади.
Агар сиз ҳам ушбу курсларда таҳсил олишни хоҳласангиз Навоий шаҳар Бандлик марказига мурожаат этишингиз мумкин.

Кўрилганлар сони: 2704