Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳрида бугундан бошлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида тўртта сектор кесимида алоҳида штаб ташкил этилди.
Ушбу штаб таркибида эса ички ишлар, миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар бўлими, шаҳар санитария-осойишталик маркази ва бошқа тегишли масъуллар бириктирилган ишчи гуруҳлари фаолиятини бошлади.
Ишчи гуруҳлар шаҳар ҳудудида, хусусан озиқ-овқат ва қурилиш маҳсулотлари сотишга ихтисослашган бозорларда карантин қоидаларига амал қилиш ҳамда қатъий интизом тартибини жорий қилиш бўйича иш олиб бормоқда.
Бугун эрта тонгдан махсус ишчи гуруҳлар тегишли объектларда ўз фаолиятларини амалга оширишга киришди.
Шу боис, фуқаролардан, сотувчи ва харидорлардан белгиланган тартиб-интизомга қатъий амал қилишлари сўралади.
Зеро, ўрнатилган тартибларга риоя қилиш ўзингизни ва оилангизни, яқинларингизни саломатлигини таъминлашга муносиб ҳисса бўлиб қўшилишини унутманг.

Кўрилганлар сони: 2736