Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳри “Спутник” қўрғонида саноат ҳудуди билан боғловчи, узунлиги 72 метрли кўприк фойдаланишга топширилди.

Қисқа муддатда инвестиция дастурига асосан Навоий кўприклардан фой-даланиш корхонаси томонидан бунёд этилган, умумий қиймати қарийб 10 миллиард сўмни ташкил этган мазкур кўприк аҳолининг узоғини яқин, оғирини енгил қилишда алоҳида ўрин тутади.

Кўприкнинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар халқимиз томонидан йўл ва кўприклар қуриш, бунёдкорлик ишлари азалдан боқий анъана ва хайрли амал сифатида қадрланиб келинаётганини алоҳида эътироф этишди. Мазкур кўприк ҳам ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган миллий қадриятларнинг амалий ифодасидир.

— Замонавий ёритиш тармоқлари, сув қочириш тизими ва биринчи гуруҳ тўсиқлар ҳамда йўл белгилари билан жиҳозланган кўприкнинг фойдаланишга топширилиши Навоий шаҳридан “Қизилқумценмент” корхонаси, “Электрокимё” заводи ва бошқа бир қанча ишлаб чиқариш корхоналари йўналиши бўйлаб қатновчи транспорт воситаларининг қулай ва равон ҳаракатланиши учун хизмат қилади, — дейди Навоий вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Меҳриддин Сувонов.

 

Отабек АСЛОНОВ.

 

Кўрилганлар сони: 6338